Яратилиш санаси 10.10.2021

Барчага меҳр-шафқат кўрсатиш суннатдир

 Аллоҳ таоло тўқсон тўққиз исмидан икки исмини — Раҳмон ва Раҳим исмларини ҳар бир ишни бошлашдан олдин “Аллоҳ“ исмига қўшиб ёд этишни мўмин бандаларига амр этган.

 Мусулмон киши ишларига Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим) билан киришади. Раҳмон ва Раҳимнинг маъно жиҳатдан ўзаги раҳматдир. Раҳмат меҳр-шафқат қилиш, яхшилик исташдир. Барча махлуқотларга меҳрли ва шафқатли, уларнинг ҳаммасига неъмат берувчи Зот бандаларига ҳам меҳрли шафқатли бўлишни буюради. Инсонларнинг хусусан қариндошларнинг бир-бирларига меҳр шафқат кўрсатишлари Исломда силаи раҳм деб аталади. 

Силаи раҳмнинг луғавий маъноси — қариндошчилик ришталарини боғлашдир. 

Унинг шаръий маъноси эса, насабда ва қудачилик туфайли бўлган қариндошчиликда яқин қариндошларига яхшилик қилиш ҳамда узилиб кетган қариндошчиликни тиклашликдан иборатдир. Динимиз меҳр-шафқат динидур. Меҳр-шафқат ёйилган юрт обод, халқи фаровон бўлади. Меҳр-шафқатли кишилар орасида муҳтожлар қолмайди. (Давоми бор) 

Қобилжон Ахунжанов