Яратилиш санаси 30.05.2025

Фаришталар - Аллоҳнинг мукаррам бандалари

Ислом ақидасида иймоннинг олти шартидан бири — фаришталарга иймон келтиришдир. Бу шарт мусулмон кишининг иймони тўла ва ҳақиқий бўлиши учун зарур асослардан биридир. Қуръон ва Суннатда фаришталарнинг борлиги, уларнинг табиати ва вазифалари ҳақида кўплаб аниқ маълумотлар келтирилган. Фаришталарга иймон келтириш – ғойибга (кўринмас нарсаларга) бўлган иймоннинг муҳим қисмидир.

Фаришталар: Аллоҳ таоло уларни нурдан яратиб, нафс, ҳирс ва шаҳват каби хислатлардан сақлаган. Шунингдек  улар эркакликгу- аёллик, еб-ичиш, чарчаш ва ухлаш каби нарсалардан холи қилиб яратилганлар. Улар Аллоҳнинг амру фармонига сўзсиз бюнсунадилар ва асло исён қилмайдилар.  

Фаришталар Аллоҳ таоло тарафидан турли вазифаларга йўлланган. Жумладан:  Ваҳий фариштаси, ризқ ва коинотдаги ишларга масул фаришта, сур чалувчи фаришта, ўлим фариштаси ва инсонларни амалларини ёзишга масул – кироман катибийн фаришталари, қабрдаги ишларга масул – мункар ва накир фаришталар, сайёҳ фаришталар ҳамда обид (ибодатда қоим) фаришталар ва яна бошқа вазифадаги фаришталар мавжуд. Буларга иймон келтириш ҳар бир мўмин-мусулмон одамга фарздир.  

Айрим ҳолларда учраб турадиган, қизлар ва аёлларни фариштага ўхшатиш, эътиқодимизга мос бўлмаган ишдир. Ислом келишидан аввал макка мушрикларида фаришталарни Аллоҳнинг “қизлари” деган бузуқ ақида (тушинча) бўлган. Шунга ўхшаб қолишдан сақланиш жуда зарур. Ёши улуғ кишиларнинг тинимсиз Аллоҳни зикрида бўлишлари ва гуноҳу-маъсиятдан тийилганлари каби баъзи ишларини назарда тутиб фариштага ташбиҳ қилинса бўлар, аммо бундай эътиқодга келиб олиш ҳаммада ҳам топилавермайди. Шунинг учун иймонга нуқсон етказадиган ва унга олиб борадиган ишлардан сақланиш мусулмон кишининг муҳим вазифасидир.

 Хошимов Нуриддин

таълим муассасаси ўқитувчиси