Аслаҳ масаласи
Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳи «Ал-ақоид ан-насафия» китобларида шундай матн келтирадилар:
و ما هوالاصلح للعبد فليس ذلك بواجب له على الله تعالى
Банда учун салоҳиятли (яъни, фойдали ва манфаатли) бўлган нарса, бас, мана шуни Аллоҳ таолога унинг учун (банда учун) қилиши вожиб эмас.
(Аллоҳ таолога ҳеч нарса вожиб эмас. У бандаларига яхшилик қилиши ҳам вожиб эмас.
Мўътазилийлар Аллоҳ таоло бандаларига яхшилик қилиши вожиб, дейдилар. Шунинг учун яхшиликни фақат Аллоҳдан, деб ёмонликни ўзларидан ёки шайтондан кўрадилар.
Аслида, яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам яратувчиси Аллоҳдир. Бандага қилинган ёмонлик, зулму ситам, унинг гуноҳ ишларга рўпара бўлиши – буларнинг ҳаммасининг оқибатида хайр, ҳикмат ва бирорта фойда бўлиши мумкин. Аллоҳнинг барча ишлари ҳикмат ва адолатдан холи эмас.).
Абдулазиз Бобамирзаев