
Қўл меҳнати билан илм олган баракотли олим
Бу зотнинг исмлари Нуриддин Абул Ҳасан Али ибн Султон ибн Муҳаммад Қори Ҳаравий, Маккий, Ҳанафий бўлиб, «Мулло Али Қори» номи билан машҳурдир.
Мулло Али Қори роҳимаҳуллоҳ ўз қўл меҳнати билан топган нарсаси билан ризқланарди.
Мулло Али Қори роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолини ёзган уламолар бир йилда ўзининг гўзал хати ила икки дона мусҳаф кўчиришини, иккисини ҳам сотиб, бирининг пулини Ҳарами шариф фақирларига садақа қилиши ва иккинчисининг пулини эса, ўз эҳтиёжи учун ишлатишини айтганлар.
Бундан ташқари, ёзган мусҳафларининг атрофига тафсир ҳам ёзган.
Шайх Муҳаммад Абд ал-Ҳалим ан-Нумоний аллома Али Қори ҳақида шундай деган: «Али Қори китобларини сотиб топган маблағига қаноат қилиб яшарди. Шу қаноати туфайли у тақдирга ризолик, топганига кифоя қилиш даражасига етди. Одамларга кам аралашарди. Тақвоси ва ибодати кучли эди...».
Мулло Али Қори роҳимаҳуллоҳнинг бизларга қолдириб кетган илмий меъросларидирдан баъзилари қуйидагилар:
1. Тафсирул Қуръон. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Тафсир фанида фойдаланадилар)
2. Ал-Манасик. (Юртимиз уламолари ва мадрасаустозлари Фиқҳ фанида фойдаланадилар)
3. Ал-Мирқотул мафатиҳ шарҳул мишкатил масобиҳ. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Ҳадис фанида фойдаланадилар)
4. Шарҳуш Шифо. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Сийрат фанида фойдаланадилар)
5. Шарҳуш шамаил. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Сийрат фанида фойдаланадилар)
6. Шарҳул арбаъинан Нававийя. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Ҳадис фанидафойдаланадилар)
7. Ҳошиятул жалолайн. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Тафсир фанида фойдаланадилар)
8. Ал-арбаъина ҳадисан қудсийян. (Юртимиз уламолари Ҳадис фанида фойдаланадилар)
9. Шарҳул фиқҳил Акбар. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Ақида фанида фойдаланадилар)
10. Шарҳу мухтасарил манор. (Юртимиз уламолари ва мадраса устозлари Усулул фиқҳ фанида фойдаланадилар)
11. Шарҳу қасидатил Бурда. (Юртимиз уламолари Тасаввуф фанида фойдаланадилар)
12. Фатҳу бабил инаяҳ фи шарҳи мухтасарил виқоя. (Юртимиз уламолари ва мадрасамиз устозлари Фиқҳ фанида фойдаланадилар)
Калимуллоҳ домла Маҳмудов
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси
Мулло Али Қори роҳимаҳуллоҳ ўз қўллари билан ёзган қуйидаги Мусҳафи Шариф Туркиядаги Сулаймонийя кутубхонасида “Раисул Куттаб Мустафо Афанди” коллекциясида (Но:1) рақами ила сақланади.

