Яратилиш санаси 12.10.2021

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ахлоқлари

Ҳар бир киши билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Шунинг учун ҳам киши барча ҳимматини ишга солиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланишга ҳаракат қилиши керак.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бандаликни жойига қўйиб мумкин бўлган хулқланишни аъло даражада ўзларида жамлаган зотдирлар.

Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилса ҳеч бир ишколсиз камолотнинг чўққисига чиқиши мумкин. Тикланиш ва хулқланиш бобида кўп зикрсиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш мумкин эмас.

Қобилжон Ахунжанов