
Дуога қўл очиш ва юзга суртиш...
Дуо улуғ ибодат бўлиб, банда Аллоҳ таолога ўзининг ожизлигини унга мухтожлигини изҳор қиладиган, Аллоҳнинг қудратига, ва ҳар бир нарсада унинг қувватига суянадиган буюк қурбатлардан саналади. Бежиз Набий саллаллоҳу алаҳйи васаллам уни ибодатнинг мағзи деб номламадилар.
Дуода қўлни кўтариш борасида жуда кўп ҳадислар келган. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганлари ҳам, қўл кўтаришга буюрганлари ҳам ривоят қилинади.
Бундан ташқари уламоларнинг жумҳури яъни ўз вақтида сўзи нуфузга эга бўлган аҳли илмнинг, жумладан тўрт фиқҳий мазҳаб шайхларининг аксарияти дуодан сўнг қўлларни юзга суртишнинг машруъ ишлардан эканлигига иттифоқ қилганлар.
Айрим уламолар дуода икки қўлни кўтариш умумий ҳолда суннат амаллардан санашган, бунга кўпгина ҳадиси шарифлар далолат қилади, Имом Бухорий ўзларининг (Саҳиҳ)ларида (Дуолар китобида, дуода қўлни кўтариш бобида), келтирадилар, Имом Бухорий бу бобни алоҳида келтириб, уни “Икки қўлни кўтариш жузи ” деб номлаганлар, Имом Нававий (Азкор) ва (Ал-мажмуъ шарҳу ал-муҳаззаб) китобларида дуода икки қўлни кўтариш суннат амал эканлигига далолат қиладиган ҳадислардан бир қанчасини далил қилиб келтирадилар.
Энди бу борадаги Набий саллаллоҳу алаҳйи васалламдан дуода қўлни кўтариш борасида ривоят қилинган ҳадиси шарифлар билан танишиб чиқамиз:
عن السائب بن يزيد عن أبيه : أن النبي صلى الله عليه وسلم كان إذا دعا رفع يديه ، ومسح بهما وجهه . رواه أبو داود
Соиб Ибн Язийд розияллоҳу анҳу оталаридан ривоят қиладилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Дуо қилганларида икки қўлларини кўтариб уни юзларига суртар эдилар. ” Абу Довуд ривояти
Соиб ибн Язид оталаридан ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий алайиссалом дуода қўлларини кўтарганликлари зикр қилинмоқда, шунга кўра дуода икки қўлни кўтариш машруъ амаллардан эканлиги маълум бўлади.
Имом Нафровий “Ал-фавакиҳу даввоний” китобларида “Намоздан ташқарида икки қўлни кўтариб дуонинг ортидан қўлни юзга суртиш борасида Имом Термизий Умар ибн Хаттоброзияллоуҳ анҳудан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни келтирадилар: ”
عن عمر بن الخطاب رضي الله عنه قال : كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا رفع يديه في الدعاء لم يحطهما حتى يمسح بهما وجهه رواه الترمذي
Имом Термизий “Сунан”ларида Умар ибн Хатоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки : “Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам дуода қўл кўтарсалар, юзларигасуртмасдан уни туширмас эдилар" деганлар.”. Термизий ривояти.
Мана шу ривоятга кўра, дуо қилиб бўлгандан сўнг, икки қўлни юзга суртиш масаласининг асли бор эканлигиги, маълум бўлади айрим кимсалар ўйлаганидек, юзга икки қўлни дуо қилиб бўлгандан сўнг, суртилмайди деб айтаётганларга ушбу ҳадиси шариф далил бўлади.
Ва яна ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётган пайтларида икки қўлларини кўтариб турганлари ҳам ҳадисда очиқ ойдин зикр қилинмоқда.
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам дуода икки қўлни кўтариб дуо қилишга рағбатлантирганларизикрқилинади:
عن سلمان رضي الله عنه انّ ربّكم حىّ كريم، يستحيى من عبده اذا رفع يديه اليه ان يردّهما صفرا رواه الترمذي و البيهقي
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади“Парвардигорингиз жуда ҳаёли ва карамлидир. Ўз бандасидан банда унга қўл кўтариб дуо қилсаю, уни қуруқ қайтаришидан ҳаё қилади”. Термизий ва Байҳақий ривоятлари.
Имом Бадриддин Айний “Ал-биноя шарҳул ҳидоя” асарида “Дуода икки қўлни кўтариш дуонинг суннатларидан дейдилар” бу борада Абу Довуд “Сунан”ларида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни далил қилиб келтирадилар : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларда қўл кўтаришларини ҳаммадан яхши билгани учун ҳам Ибн Аббос разияаллоҳу анҳу дуо қилишдаги ҳолатларни учга бўлиб, бундайтушунтирганлар:
المسئلة ان ترفع يديك خذو منكبيك او نحوهما والاستغفار ان تشير باصبع واحدة والابتهال ان تمدّ يديك جميعا
“Аллоҳдан сўров қўлингни елка баробарига ёки шунга ўхшаш кўтаришингдир. Истиғфор айтиш эса битта бармоғинг билан ишора қилишдир. Илтижо қилиш, ёлвориш эса бутун қўлингни узатишдир”. Имом Абу Довудривояти.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда дуода икки қўлни қаергача кўтариш хикр қилинмоқда, шунга кўра икки қўл дуода елка баробаригача кўтариш мумкин эканлиги маълум бўлади.
Ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари дуо қилишда қўл кўтаришга буюрганликлари ривоят қилинади :
عن ابن عباس رضي الله عنه قال اذا سألتم الله فأسئلوا ببطون أكفكم ولاتسألوا بظهورها فاذا فرغتم فامسحوا بها وجوهكمرواه أبو داود
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки :“Қачон Аллоҳдан сўрасанглар, кафтларингизнинг ички томони билан сўрангиз, уларнинг орқа томони билан сўрамангиз! Бас, қачон дуодан фориғ бўлсангизлар, кафтларингизни юзларингизга суртингиз!”.Имом Абу Довуд ривояти.
Юқоридаги ҳадиси шарифда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилишни таълим бермоқдалар, дуо қилаётганда қўлнинг кафт қисми инсонни юз томонига қараган ҳолда бўлишини таълим бермоқдалар, дуо қилиб бўлгач уни юзга суртишгабуюрмоқдалар.
عن ابن عباس مرفوعاً "إذا دعوت الله فادع بباطن كفيك، ولا تدع بظهورهما، فإذا فرغت فامسح بهما وجهك ".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинган ҳадисда “Агар Аллоҳга дуо қилсанг кафтингни ичи билан дуо қил кафтингни орқаси билан дуо қилмагин, дуо қилиб бўлганингдан сўнг икки қўлингни юзинга сурт”Ибн Можа ривояти.
Исмоил Ажулий “Кашфул хафо ва музийлу илтибос” асарида “Икки қўлни юзга суртиш дуо тугаган пайда бўлади”.
Абул Ҳасан ибн Заҳҳок Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда икки қўлни қаергача кўтирилиши ҳақида ривоят қиладилар.
عن ابن عباس- رضي الله تعالى عنه- قال : «رأيت رسول الله- صلى الله عليه وسلم- بعرفة بالموقف ، ويده إلى صدره كاستطعام المسكين وروى أبو الحسن بن الضحاك
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади айтадиларки:“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Арофотдаги мавқифда кўрдим у зотнинг қўллари кўксиларида турар эди таом сўраётган мискин каби. Абул Ҳасан ибн Заҳҳок ривоят қилди.
Юқоридаги ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини қаергача кўтарганликлари зикр қилинмоқда, демак мусулмон киши дуода қўлларини кўкрак боробаригача кўтариши лозим бўлади.
Шарҳул-Ҳаскафий (яъни ад-дур ал-мухтор китоби)да (1\507) келади: “Сафо, Марва ва Арафотда эса худди дуодаги каби қўлларини кўтаради. Бу ўринда ва истисқо намозида қўлларни кўтариш мустаҳаб ҳисобланади. Хуллас, қўлларини кўкси баробарида осмонга қаратиб очади. Чунки, само дуонинг қибласидир. Икки қўли орасини (ёпиштирмасдан) бироз очиқ жой қолдиради. Совуқ ва ҳоказо каби узрли ҳолат бўлса, кўрсаткич бармоғи билан ишора қилиши кифоя. Ундан (яъни дуодан) кейин (қўлни) юзга суртиш (мазҳабимиздаги турли қавллар ичидан) энг саҳиҳига кўра суннатдир”.
Юқоридаги ҳадиси шарифлар дуода икки қўлни кўтариш суннат амаллардан эканлиги маълум бўлади, Набий алайҳиссалом ва узотнинг саҳобалари ҳам дуода қўлларини кўтарганликлари ва қўллар қаергача кўтарилганлиги ворид бўлган.
Ишанов Исмоилхон
Таълим муассасаси ўқитувчиси