
Шукроналик олий неъмат
Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, мамлакатимиз мустақил деб эълон қилингандан бери ўтган қисқа вақт давомида юртимиз фуқаролари ҳаётида кўплаб янги ўзгаришлар содир бўлди. Мана шу янгиликлар ичида энг каттаси ва шукри тақсинга сазовор мусулмонла- римизнинг диний эркинликка эришишларидир. Дарҳақиқат, йиллар давомида ота-боболаримизнинг эришолмай келган орзу- умидларини кўриш, сизу бизларга насиб этди. Ўтган вақт давомида минглаб янги масжидлар, ўнлаб мадраса ва олий диний таълим муассасалари очилди.
Юртимиз фуқароларидан ҳар йили минглаб мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратига ҳеч қандай тўсиқсиз бориб келмоқдалар. Диний байрамларимиз бўлмиш Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳукуматимиз томонидан қонуний дам олиш куни қилиб белгилаб берилди. Мусулмон- ларимизнинг диний ва маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида турли мавзудаги диний адабиётлар чоп этилмокда. Ўтмишда ўтган алломаю замонлар бўлмиш нафақат ҳалқимиз, балки бутун ер юзидаги кишиларга диний ва дунёвий соҳаларда устозлик қилиб кетган аждодларимизнинг хотиралари тикланиб, қолдирган маънавий меросларини ўрганиш устида илмий ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари яна кўплаб ижодий ўзгариш ва янгиликлар бўлиб турганига барчамиз бирдек шохидмиз. Албатта, бу улуғ неъматлар учун Аллоҳ таолога ҳамду сано ва беадад шукрлар бўлсин. Зеро, Парвардигори олам шукр қилувчиларни ёқтиради ва бандаларига неъматларини янада зиёда қилиб беради.
Aллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қиладики:
“Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин”.
Оламларни яратгани учун ҳам, уларни тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқу-рўз берувчи бўлгани учун ҳам, Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир. Осонгина эришиш натижасида кўз ўрганиб, оддий нарсадек туюлган барча неъматларга фақат мўминлар, уларнинг ичида ҳам, Қуръонга амал қилувчиларгина ибрат назари билан қарайдилар. Улар кўраётган кўз, эшитаётган қулок, ҳаракатланаётган оёқ-қўл ейилаётган озиқ-овқатлар, нафас олаётган тоза ҳаво, эгалик қилинаётган уй-жой, машина сингари санаб-саноғига етиб бўлмайдиган барча неъматларнинг соҳиби Аллоҳ эканлиги:
Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва рахмли зотдир.
Ҳа, Аллоҳнинг бандаларига берган неъматлари сонсиз. Уларнинг баъзилари юқоридаги оятларда эслатиб ўтилди. Аслида эса, агар инсонлар ўзларига берилган неъматларни ҳисоблашга уринсалар, санаб-саноғига ета олмайдилар. Шундай сон-саноқсиз неъматларнинг шукрини ҳеч ким адо қила билмайди. Агар Аллоҳ ҳамма неъматлари учун тўла тўкис шукрни талаб этса, бандаларга жуда қийин бўлар эди.
Лекин: «Аллоҳ, албатта ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.»
Шунинг учун ҳам, бундай талабни бандаларига юклагани йўқ. Балки умумий шукр айтиш, Ўзига имон келтириб, Унга ибодат қилиб яшашни амр этди.
Ақилханов Саидолим
таълим муассасаси ўқитувчиси