Ён авлод тарбияси
Оят ва ҳадисларда ёш авлод тарбияси, ва баркамол – соғлом бўлишлиги улар ҳали дунёга қадам қўймасларидан илгари бош-ланишлигининг ҳикмат шундан иборат, курраи заминга қадам қўяёт-ган янги инсон уни вайрон қиладиган эмас, балки дунёга зийнат бериб, эзгуликни таратадиган бўлиши лозимдир. Ислом – тинчлик, эзгулик, тараққиёт динидир. Динимиз мукаммал, баркамол, мақбул диндир. Ислом шариати қиёматга қадар боқий. Диний ва дунёвий илмларни мукам-мал эгаллаган, комил мусулмон бўлиб умр кечирган аждодларимиз-нинг буюк хизматларига бутун дунё ҳозирда ҳам тан бериб келмоқда. Янги авлод уларнинг номини фахр билан тилга олади. Аждодларга эргашади.
Тарихдан маьлумки, ўз ўтмишини маданиятини унутган халқ руҳан қашшоқлашиб, маьнавий таназзулга юз тутади. Шундай экан, ёшлар бебаҳо диний ва дунёвий бойликларимизни, яьни аждодлари-миз ёзиб қолдирган асарларни ўрганиб, унинг зиёсидан баҳра олиш-лари керак.
Ҳакимлар фарзанд тарбия қилишни тўрт қисмга бўлганлар:
1.Иймоний тарбия: Яратганни таниш ҳалол ва ҳаромни фарқлаш ҳамда унга риоя килишга ўргатиш.
2.Хулқий тарбия. Гўзал ахлоқ ва одобли қилиб тарбиялаш.
3.Жисмоний ва баданий тарбия. Бунда болаларга хос турли ўйинлар, югуриш, сузиш, кураш каби спорт машғулотлари муҳим ўрин тутади.
4. Ақлий тарбия. Ота – она ва тарбия иши билан машғул кишилар болаларга фойдали илмларни, жамият учун керакли бўлган касб – ҳунарларни ўргатишлари лозим. Бу ҳақда Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўплаб тавсия ва кўрсатмалар баён этилган.
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Фарзандларингизга ўз замонасининг илмини ўргатинглар, чунки улар ўша замон учун ярaтилганлар», деганлар.
Доноларнинг ёшларга қилгқн насиҳатлари қуйидагича бўлган:
Абу Али ибн Сино;
Оталик ҳикмати нимадир, билсанг,
Бор – йўғин фарзандга бермак беминнат.
Лек отадан ўпка қилмасин фарзанд,
Замона келтирса бошига кулфат.
Ота-она фарзандига бор йўғини сарфлаб, ёшлигини кексаликка алмаштириб униб-ўстиради. Шариатга мувофиқ фарзанд маълум ёшга етганда, мустақил шахс сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади. Унинг ўз ишончи – ихтиёри бўлади. Ҳаётда ҳақ йўлни топса, саодатманд, ботил йўлга, эргашса, бадбахт бўлади. Яхши, солиҳ, баркамол фарзанд замонани обод қилади. Яхши ном ортиради. Носоғлом бола замонанинг лаънатлашига сабаб бўлади, салбий оқибатларга олиб келадиган ишларни амалга ошириши мумкин.
Ақилханов Саидолим
таълим муассасаси ўқитувчиси