Аҳли суннат вал жамоат наздида “қилинган амаллар савобини ўзгага бағшлаш”нинг жоизлиги
Мўътазила фирқаси эътиқодига кўра инсон қуръон тиловатини ёки ибодатларнинг савобини маййитларга бағшлаши жоиз эмас деб айтадилар. Сабаби ояти Каримада “Инсон учун ўзи қилган амалларини мукофоти бордур” деган маънодаги ояти каримани далил қиладилар.
Аҳли суннат вал жамоа эътиқоди бўйича эса мусулмон инсон ибодатларни қуръон тиловатини савобини ва бошқа амалларини савобини ўтганлар ҳаққига бағишламоғлиги жоиздир. Ва албатта, бағшланган нарса уларга етиб боришлиги ҳақдир.
Бу ҳақида Абу Довуддан бўлган ривоятда: “Пайғамбар алайҳиссалом қурбонлик куни иккита қўй сўйдилар ва бирини ўз номларидан иккинчисини умматлари номидан эҳсон қилдилар (яъни савобини умматларига бағшладилар)” деган ҳадиси муборак ворид бўлган.
Яна бир Дори Қутнийдан бўлган Ҳадиси муборакда: Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Кимда-ким қабристон олдидан ўтса, ихлос сурасини ўн бир марта ўқиб савобини ўлганлар руҳига бахшида этса, ўша ердаги аҳли қубурлар миқдоричалик унга савоб берилади ”-деб марҳамат қилганлар.
Юқоридаги ҳадислардан билиниб турибдики, ўтганлар ҳаққига тиловати қуръон ўқиш ва уни бахшида этиш жоиз амал ҳиссобланади.
Абдулазиз Бобамирзаев