Яратилиш санаси 17.10.2021

Зулуматли кечада чироқсиз йўл ахтаргандек

Қуръони карим тафсирини тушунишда Саҳобалар тафсир услубларидан қанчалик узоқлашсак ихтилофлар бўлинишдарга сабаб бўлади.

Қуръони каримни саҳобаларнинг тафсир услубларисиз тушунаман демоқлик Зулуматли кечада чироқсиз йўл ахтарган кишидек.

Ҳазрати Умар Ибн Аббосдан: «Ушбу уммат қандай қилиб ихтилоф қилади, ваҳоланки уларнинг пайғамбари ҳам қибласи ҳам бир бўлса» деб сўради. Шунда Ибн Аббос: «Эй Амирул мўминин, Қуръон бизга нозил бўлди. Биз оятларни ким ҳақида нозил бўлганини билдик. Биздан кейин бир қавм бўладики, улар Қуръонни ўқийдилар ва ким ҳақида нозил бўлганини билмайдилар. Кейин бу борада ўзларининг фикрлари пайдо бўлади. Уларда фикр зоҳир бўлгач, ихтилоф қиладилар, ихтилоф қилсалар жанг қиладилар»,деб огохлантирганлар.

 Муҳаммад Абдураҳманов