Яратилиш санаси 29.10.2025

Ихлос

Ҳукамолардан баъзиси айтади: «Амал дуруст бўлиши учун тўрт нарса керак бўлади. Аввало, амални бошлашдан олдин илм лозим. Чунки амал фақат илм билан яхши бўлади. Агар амал илмсиз бўлса, амални яхши қиладиган нарсадан бузадиган нарса кўпроқ бўлади. Кейин амалнинг бошида ният лозим. Чунки амал ният билан солиҳ бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек: «Албатта, амаллар ниятлари билан» ва ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади, рўза, намоз, ҳаж, закот ва бошқа тоат-ибодатлар фақат ният билан дуруст бўлади. Амал дуруст бўлиши учун бошида ният қилмоқ лозим.
Учинчиси: амалнинг ўртасида сабр қилмоқ, яъни амалларни тинч, хотиржам бажаргунча сабр қилмоқ лозим.
Тўртинчиси: амални тугатаётган вақтда ихлос қилмоқ лозим. Чунки амал ихлоссиз қабул қилинмайди. Агар ихлос билан амал қилсангиз, Аллоҳ сиздан қабул қилади ва инсонларнинг қалблари сизга боғланади». Ҳарм ибн Ҳайёндан ривоят қилинади: «Қайси бир банда Аллоҳ таолога қалби билан юзланса, албатта Аллоҳ таоло аҳли имон қалб ларини унга яқинлаштиради ва уларнинг муҳаббатидан ва раҳма-тидан уни ризқлантиради».

 Пайғамбаримиздан Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Ал-батта, Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга (а.с.): «Мен фалон бандани яхши кўрдим, сен ҳам уни яхши кўр», дейди. Жаброил (а.с.) осмон фаришталарига: «Парвардигорингиз фалон-чини яхши кўрибди, уни сизлар ҳам яхши кўринглар», дейди. У бандани осмон аҳли ҳам яхши кўради. Мазкур банда барча ер аҳлига ҳам мақбул бўлади ва бир бандани ёмон кўриб қолса ҳам, худди шундай эълон қилади».

Зоҳид Шақиқ ибн Иброҳимдан бир киши савол сўрагани риво-ят қилинади: «Албатта, инсонлар мени солиҳ дейишади, мен солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қандай биламан». Шақиқ (р.а.) унга айт-ди: «Солиҳларнинг ҳузурида сирингни ошкор қил, агар унга рози бўлсалар, солиҳсан, агар рози бўлмасалар, йўқ. Қалбингга дунёни рўбарў қил, агар қалбинг қайтарса, билки солиҳсан, бўлмаса, йўқ. Ўзингга ўлимни рўбару қил, агар ўлимни хоҳласанг, билки, со-лиҳсан, бўлмаса йўқ. Вақтики сенда бу уч қисм жамланса, Аллоҳ таолога амалларда риё қилмаслик учун тазарру этгин, тоинки амал-ларингни фасод қилмасин».

Ишанов Исмоилхон

Таълим муассасаси ўқитувчиси