Яратилиш санаси 26.11.2025

Mавзу (тўқима) ҳадисларнинг пайдо бўлиш сабаблари

  1. Сиёсий ихтилофлар. Бу борада Рофиза мазҳабидагилар сохта ҳадис айтишда ҳаддан ошганлари алоҳида таъкидланади.

2. Зиндиқлик. яъни ,зимдан Ислом динига ва давлатига қарши кураш олиб борувчи  ҳаракат томонидан ҳадис тўқиш.

3. Қавлига, қабиласига,тилига, юртига ва имомига мутаасиб бўлиш. Бунда  ҳар ким ўз қавлини, қабиласини, тилини, юрти ва имомини мақтаб,бошқаларни ёмонлаб сохта ҳадис тўқийди.

4. Қиссачилик ва ваъзхонлик. Баъзи бир жоҳил кишилар одамларни оғзига қаратиб шуҳрат қозониш мақсадида турли нарсаларни тўқиб, ҳадис деб даъво қиладилар.

5. Фиқҳий ва эътиқодий мазҳаблардаги ихтилофлар.  Бунда ҳам ўз мазҳаби ҳақ, тўғри эканлигани исбот қилиш мақсадида сохта ҳадис тўқийдилар.

6. Жоҳил кишиларнинг динга хизмат қиламан, деб уринишлари оқибатида тўқилган ҳадислар.

7. Подшоҳ ва амирларга ёқиш мақсадида ҳадис тўқиш. Ана шундай бир пайтда Пайғамбаримиз с.а.в Суннатлариниг поклигинисақлаб қолиш, унга сохта нарсаларни аралаштириб юбормаслик масаласи кўндаланг  бўлди. Ҳадис билан таниш кишилар учун ҳақиқий ҳадис билан сохтасини фарқлаб олиш қийин эмас эди. Аммо авом ҳалқ, янги мусулмон бўлганлар ва келажак авлод учун Пайғамбаримиз с.а.в нинг Суннатларини асл ҳолида етказиш зарурроқ эди. Буни эса омма  учун ҳадис китоблари ёзиш билан амалга ошириш мумкин эди. Аср бошида Қуръон бошқа нарсани расмий равишда ёзмаслик давлат сиёсати бўлса,энди ўша вақтдаги омиллар ўзгарган, ҳадис билан Қуръон аралашиб кетмасин, деган эҳтиёткорликка ҳожат қолмаган, Қуръони Карим ёд олиниб,ўрганиб бўлинган эди.

Исоқжонов Муҳаммад Иброҳим

Таълим муассасаси ўқитувчиси