Яратилиш санаси 10.11.2025

Асл фарзанд

 

Ўзбекистон заминида туғилиб, унинг тарихидаунутилмас саҳифаларни муҳрлаган аждодларимизданбири улуғ маърифатпарвар, такрорланмас салоҳият ватақдир соҳиби Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. У туғилганпайтда юрт чор Россияси мустамлакасига айланибулгурган эди. Азалдан Самарқанд мадрасаларидатолиби илмларга таҳсил бериб келган мударрисларнингаксарияти босқин сабабли Зарафшон дарёси ва унингирмоқлари ҳисобланган Сиёб ва Дарғом каналларибўйларидаги вақф ерларга кўчирилганди. Беҳбудхўжаҳам Зарафшон дарёси бўйидаги Бахшитепа қишлоғигаўрнашади. Шу ерда Маҳмудхўжа дунёга келади, улғаяди, вояга етади. Мустамлакачилик асоратидаэзилаётган халқ, юрт қайғуси Беҳбудхўжа қониданфарзандига ўтган, она сути билан вужудига сингабошлаган эди.

Маҳмудхўжанинг улғайиш даврини батафсилёритиш учун анча саҳифалар сарф бўлишилозимлиги сабабли оила(отаси) ва унингатрофидаги(тоғаси) муҳит таъсирида ўқиб, тарбиятопиб улғайганини, алалоқибат, замонасининг улуғзиёлисига айланганини айтиш билан кифояланишўринлидир. Маҳмудхўжа Беҳбудий иқтидоритуфайли ўз даврининг юксак эътиборлилавозимлари — қозилик ва муфтилик рутбаларигаэришади. Албатта, бундай лавозим соҳиби ўзфаолияти давомида халқнинг барча қатламларивакиллари билан мулоқотда бўлади, демакки, майдамасалалардан йирик муаммоларгача қиёслаш, хулоса чиқариш ва масалаларнинг ечими нимадаэканлиги тўғрисида фикрлаш имконига эга эди.

Бу борада ХХ аср бошларида Беҳбудий амалгаоширган ишлар катта аҳамиятга эга. Қолаверса, мақоламиз қаҳрамони ХХ асрнинг илк йигирмайилини жуда фаол ўтказгани тарихий манбалар, хотиралардан маълумки, уни ўрганмоқистиқлолимизнинг асраб-авайланиши ва юртнингривожланишида муҳимдир.

Хўш, юртимиз чор Россияси зулми остидамустамлака аламини тортаётган паллада уникишанлардан халос этишга бел боғлаб майдонгачиққан халқнинг жасоратли фарзанди МаҳмудхўжаБеҳбудий қандай ишларни амалга оширган?

У, аввало, ўз даврининг ҳам диний, ҳам дунёвийилмларини пухта ўрганди, юрт тарихининг энгёрқин саҳифаларини варақлади. Боболаримизнингдунё маданиятига қўшган ҳиссасидан, улар қурибкетган мадрасаю миноралардан ҳайратланди, бошқаларнинг ҳам аждодлар билан ғурурланишилозимлигини таъкидлади. Беҳбудийнингноширлиги ва муҳаррирлигида чоп этилган«Самарқанд» газетасининг илк сони биринчисаҳифаси Регистоннинг виқорли сурати билан(ўшадаврда таҳририятга қанчалик қимматга тушмасин) бежиз безатилмаган. Фахрланиш билан бирга, буюкбобокалонимиз Амир Темур барпо этган қудратлидавлат нега шу аҳволга тушиб қолганлигининг туб моҳиятини таҳлил қилиб чиқди. Бу биланчекланмасдан таназзулдан чиқиш йўлини ахтардива топди. Беҳбудий ва унинг сафдошлари ХХ асрбошида тазйиқлару хавфлардан чўчимасдан, маърифат асосида озодликка эришиш ғоясинимақсад билган жадидчилик ҳаракатини яратдилар. Тарихий жараёнлар таҳлили янгича ҳаракат(жадидчилик) Ғарб давлатлари мустамлакасигаайланган мамлакатларда исломчилик, туркчиликҳаракатларига нисбатан ўзгача тарзда майдонгачиққанини кўрсатди. Демак, жадидчиликнамояндалари ислом ёки турк байроғи остидабирлашиб курашишни эмас, балки шу юртнинг ўзхалқининг бирлашиб, ривожланиб ҳурриятгаэришишини мақсад қилганлиги аҳамиятлидир.

Бу мақсадга эришиш учун эса, юртни мустақилбошқарадиган, миллий қадриятларини асраганҳолда, ривожланган давлатлар қаторига олибчиқадиган авлодни тарбиялаш зарур эди. Бу йўлдаБеҳбудий ўз даврининг барча таъсирчанвоситаларидан имкон доирасида тўлиқфойдаланганлигини кўрамиз.

Аввало, орзудаги авлодни тарбиялаш учун янгимактаблар очишни режалаштирди. Унингташаббуси билан Самарқанд шаҳри яқинидагиҲалвойи ва Ражабамин қишлоқларида янгимактаблар ташкил этилади. Навбатдаги масала ушбу мактаблар учун дарсликлар яратиш эди. Беҳбудий ҳеч иккиланмай бу ишга ҳам киришибкетади. 1904 йили «Рисолаи асбоби савод», 1905 йили эса, у «Рисолаи жуғрофияи умроний» ва«Рисолаи жуғрофияи Русий», 1908 йили «Китобатул-атфол», «Амалиёти ислом» ва 1909 йили«Тарихи ислом» китобларини ёзиб, чоп эттиради. Мазкур китоблардаги ўзига хос янги маълумот вафикрлар, уларнинг аҳамияти ҳақида кўп гапиришмумкин. Бу борада илм аҳли катта тадқиқотларниамалга оширдилар. Дарсликлар Беҳбудийнингшахсий боғидан келган даромад эвазига чопэтилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Бироқ мустабид ҳукумат фитналари, улар тайинлаган баъзи чаламуллалар «даъват»лариоқибатида одамлар ўз фарзандларини янги жадидмактабларига беришдан воз кечишади. Халойиқнинг эътиборини илмсизлик келтирибчиқарган муаммоларга ва уларни бартараф этишгажалб қилиш учун театрдан унумли фойдаланади. Ўзи биринчилардан бўлиб «Падаркуш» драмасиниёзади. Унинг мазмуни бугун барчага аён — бир бой фарзандини яхши тарбия қилмагани учун ўз ўғлиунинг қотилига айланади. Унда зиёли жадидтомонидан айтилган фикрга эътибор беринг: «Оҳ, ҳақиқатда бойни ўлдирган ва бу йигитларни азобиабадийға гирифтор қилган беилмликдур. Бизларнихонавайрон, бачагирён ва беватан ва банди қилғонтарбиясизлик ва жаҳолатдур: беватанлик, дарбадарлик, асорат, фақру зарурат ва хорликларҳаммаси илмсизлик ва бетарбияликнинг меваси ванатижасидур. Дунёга тараққий қилган халқ илмвоситаси ила тараққий қилади. Асир ва забунбўлганлар-да беилмликдан. Модомики, бизлартарбиясиз ва болаларимизни ўқутмаймиз, бултариқа ёмон ҳодисалар ва бадбахтликлар орамиздадоимо ҳукмфармо бўлса керак. Бу ишларни йўқбўлмоғига ўқумоқ ва ўқутмоқдан бошқа иложйўқдур».

«Падаркуш»нинг халқ онгига таъсири каттабўлганлигини кўпчилик эътироф этган. Унингтаъсирини кўриб, ҳатто Беҳбудийнинг ўзи ҳамтеатрнинг ибратхона эканлигини таъкидлайдики, бу фикрнинг аҳамияти бугун ҳам ўз долзарблигинийўқотган эмас.

Драма саҳналаштирилгач, катта муваффақиятгаэришади. Халқ оқиб келиб уни томоша қилади. Билетлар тезда сотилиб кетади, қанчаси ноумидқайтмайин деб тик туриб, дарахт устига чиқибкўришга рози. Давр матбуоти хабаридан қатра: «Халқ ниҳоят кўп келиб, белат етмагани ва жойнийўқлиги учун уч-тўрт юз киши қайтибкетди»(«Ойина» журнали, 1914 йил, 14-сон).

Беҳбудий ўз маслагига хизмат қилдириш учунматбуотдан ҳам унумли фойдаланди. Жарида вамажаллалар миллатни тараққий эттирувчибашарият ихтиросидир, деган эди у. Юқорида«Самарқанд» газетасини тилга олдик. Уни чопэтиш учун муҳаррир ва ношир беш йил саргардонбўлди. Унда миллат ғурурини уйғотувчи мақола вахабарларни кўпроқ бериб борди. Бу газета ҳақидаяна бир улуғ маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг «элу халқнинг кўзини очишга боисбўлди» деган фикри ўз даврида унинг аҳамиятинақадар юксак бўлганлигини англатади. Кейинчалик Беҳбудий газета ўрнига «Ойина» журналини чиқара бошлайди ва бу нашр ҳам ўзигахос баҳо олади — «бу журнал «Ойина» чиққунчачиққон журналларнинг энг биринчи ва яхшисиэди»(Абдулла Авлоний). Юқорида номлари зикр этилган нашрларда Абдурауф Фитрат, СаидризоАлизода, Тавалло, Сиддиқий-Ажзий, Ҳожи Муин, Маҳмуд Тарзий, Садриддин Айний сингари кўплабижодкорларнинг фикрлари ифода топган, қаламлари чархланган.

1917 йил Феврал воқеаларидан кейин ҳурриятнасимларини ҳис қилган Маҳмудхўжа Беҳбудийянги Туркистонни бошқариш бўйича кутилмаганғояни илгари суради. Маълумки, у муфтилик, қозилик вазифаларида ишлаган, демак, шариат илмининг билимдони бўлган. Ана шу диндоринсон ўзи орзу қилган озод юртда парламент — Миллат мажлисини ташкил этиш, ҳар бирҳудуднинг ўзига хослиги инобатга олинганқонунлар тузиш ниятини билдирган. Озодликкабўлган интилиши, уни кутганлигини «Туркистонмухторияти» сарлавҳали мақоласидаги биргинакўчирмадан билиб олишимиз мумкин: «27 ноябрдаҲўқандда Туркистон мухторияти умумий мусулмонсиэздида эълон қилинди. Муборак ва хайрлибўлсун! Камина ҳам мажлисда бўлиш учунифтихор этаман. Яшасун Туркистонмухторияти!»(«Ҳуррият» газетаси, 1917 йил, 19 декабр). Мухторият болшевиклар томонидан яксонқилингач, Беҳбудий тушкун кайфиятда қолади. Болшевиклар тазйиқи қанчалик зўраймасин, умрининг сўнгги дақиқаларигача имконидоирасида халқига хизмат этишга ҳаракат қилади.

Беҳбудий юрт озодлигини кўзлаб ўз салоҳиятиниюксалтирди, бунинг учун у ўқиди, ўрганди, муаллимлимлик қилди, гоҳида драматург, артист, зарурат туғилганда ношир, журналист, муҳаррир, мутаржим, муфти, сиёсатчи, иқтисодчи, раҳбар… қисқаси, мақсадига эришиш йўлида давр ниманитақозо этса, ўша ишни катта-кичиклигигақарамасдан сидқидилдан бажарди.

Унинг ҳаёт мактабидан ёшларимиз қандайхулосалар чиқаришлари керак? Аввало, ўқиб-ўрганиш ҳеч қачон кун тартибидан тушмайди — аҳамиятини йўқотмайди. Бироқ бугун Беҳбудийдавридан фарқли ўлароқ, унинг орзусидагиозодликка эришганмиз. Ёшларимиз жадидбоболаримиз етти ухлаб тушида кўрмаганзамонавий мактаб, коллеж, литсей ва олий ўқувюртларида таҳсил олмоқдалар. Демак, бугунгиавлод олдида янги мақсад турибди — Ватаннидунёнинг ҳар жиҳатдан ривожланган етакчидавлатлари қаторига олиб чиқиш. Бугунгидавримиз ёшлардан мактабда ҳам, литсейда ҳамяхши ўқиш, касб-ҳунар коллежларида эса, ўқишбаробарида, бир неча ҳунарларни мукаммалэгаллаш ва ўз касбининг устасига айланишни талабэтмоқда. Олий ўқув юртида таҳсил олаётганлар ўзсоҳалари сирларини чуқур ўзлаштирган мутахассисбўлишлари ва, энг асосийси, эгаллаганбилимларини ишлаб чиқаришга сарфлайолишларини давр тақозо қилади. Акс ҳолда, Беҳбудий тили билан айтганда, «дунёда турмоқучун дунёвий фан ва илм лозимдур, илм ва фанданбебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур».

“Маърифат” газетасидан олинди.

Абдурахманов Бахромжон

Таълим муассасаси ўқитувчиси