“Мавлудни” инкор қилувчиларга раддия.
Рабиул аввал ойи келиши билан Соҳта салафийлар томонидан “Мавлуд тадбирларини шарий эмас ўқиб бўлмайди”- деган иддолар билан чиқишади.
Хўш! Минг йиллаб Аждодлармиз томонидан қилаётган мавлуд тадбирлари ҳақиқатан ҳам асоссизми. Бугун Уломолармизни мавлуд тўғрисидаги ҳужжатларини ўрганиб чиқамиз.
Саудия Арабистонда ХХ асрни охрларида яшаб ўтган Ас-Саййид Муҳаммад Алавий ўзларини “Хавлал Ихтифал би зикрини Ан-набавий шариф” китобларида мавлуд ўқишликка тарғиб қилиб йигирмадан зиёд далилларни келтирадилар. Далиллар охрида Соҳта салафийлар раҳномоси Ибн Таймияни фикрини илова қиладилар.
قد يثاب بعض الناس على فعل المولد
“Баъзи одамалар томонидан қилинадиган мавлуд тадбирлари савоб берилади” дейди.
Абу Қатодан ривоят қилинган ҳадисда: “Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан Душанба куниги рўзалари ҳақида сўралди. У зот: “Бу кунда мен тўғилдим ва менга қуръон нозил қилинди”, дейдилар.
Демак, Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида тўғилган кунларини рўза тутиш билан улуғлаб, шу кунга эътибор берияптилар. Нега уммати Муҳаммад ушбу кечага эътиборсиз бўлади.
Биламизки, мавлуд Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васалламни хаётлари ва авсофи хамидалари зикр этилган назмий байт. Аллоҳ қуръони каримнинг Ҳуд сурасининг 120 –оятида шундай дейди: “Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қалбингизни саботли қилиш учун сизга пайғамбарлар қиссасини баён этаётирмиз” Пайғамбарларни ҳаётларини ўрганишнинг ҳикмати қалбни собит туришлиги экан.
Пайғамбарларнинг афзали бўлган зотни хаётларини ўрганишмиз қалбимизда иймонни собит бўлишлиги, у кишига бўлган муҳаббатни зиёда бўлишига туртки бўлади. Агар биз фарзандлармизга шундай муҳим бўлган тадбирларда билдирмасак қачон уларда Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган муҳаббатни уйғотамиз? Ваҳоланки У зот фарзандларга Расулнинг муҳаббатни тарбияси бериш ҳақида угит бермаган эдиларми.
Обидхон Икрамов