Яратилиш санаси 19.10.2021
Иймон..
Иймон бу аҳли сунна вал-жамоа муҳаққиқларининг жумҳурига кўра, Аллоҳнинг бирлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ расул эканига қалб билан таслим бўлиб тасдиқлашидир!
У ҳар бир мусулмоннинг қалбида бўлади!
Тилда иқрор бўлиш эса дунёвий ҳукмлар ижроси, ижтимоий ҳаётда мусулмонлар қаторида муъомала қилиниш учундир.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қалбида иймон келтириб тилида иқрор бўлмаган одам Аллоҳнинг наздида мўмин бўлиши мумкин.
Лекин, дунёвий аҳкомлар ижросига келганда у кофир деб ҳисобланади ва кофирлардек муносабатда бўлинади.
Муҳаммад Абдураҳманов