Яратилиш санаси 26.12.2025

Намоздаги фойдалар (1-қисм)

Намоз ўқиш амали бажарилганда калималарни тўғри талаффуз қилишни алоҳида аҳамияти бор. Сўзлар тўғри талаффуз қилинганда нафас йўлларидаги газлар оқими организм учун энг маъқул даражада бўлади. Бунинг учун намоз ўқиш амалини қизлар 8-9 ёшгача, ўсмирлар 11-12 ёшгача мукаммал ўрганиб олганлари яхши. Сабаби нафас олиш йўллари қизларда 8-9 ёшларгача, ўсмирларда 11-12 ёшларгача тез ўсиб, ривожланиб, шаклланишининг меъёрий даражасига етади. Ана шу пайтгача болаларга намоз ўқиш амалини ўргатиб, калималарни тўғри талаффуз қилишга ўргатилса, ўсиш жараёнида нафас йўллари организм учун, унинг келажакдаги соғлиги учун маъқул даражада шаклланади. Ана шундай шаклланган нафас йўллари, нафақат нафас йўллари, балки барча ички органлар ҳам деярли ҳамма вақт тўғри нафас олиш имконини беради. 

Соғлом  кишиларга суткада беш  маҳал  намоз ўқиш  саломатлигини  меъёрда ушлаб туришга кифоя қилади. Агар улар ҳар доим тўғри овқатланиб юрсалар.

Уч йиллик мунтазам ибодат ва тўғри овқатланиш натижасида қуйидаги касалликлар батамом тузалади:

1)   Нерв тизими касалликлари;  

2)   Ички секреция безлари касалликлари;  

3)   Нафас тизими касалликлари; 

4)   Юрак ва қон томирлари касалликлари;  

5)   Ҳазм тизими касалликлари;

6)   Суяк-мушак тизими касалликлари; 

7)   Модда алмашинуви касалликлари;  

8)   Тери касалликлари; 

Намоз ўқиш пайтида содир этиладиган нафас олиш жараёнида ҳам фақат битта нарса намоён бўлади. Яъни, ўпкадаги қолдиқ карбонат ангидрид миқдори нисбатан кўпаяди.

Хошимов Нуриддин

Таълим муассасаси ўқитувчиси