Яратилиш санаси 27.12.2025

Тунда номоз ўқиш ҳикмати

Тунда атмосферани совуши натижасида аэроионлар ер юзига кўп миқдорда тушади. Уларни зичлиги ер юзига яқин ҳавода ярим тунда энг кўп бўлади. Агар одамлар ярим тунда 15 минут намоз ўқисалар, ундан олган энергиялари кундузи 1соатда олган энергияга тенг бўлади. Шунингдек, туннинг биринчи ва иккинчи яримларида (чегаралар сиртларида) хронал энергия жипслашади, зичлашади. Ушбу пайтда хронал энергия организмга «нур дастаси» шаклида киради. Бу эса организм одатдагидан тахминан 4 марта кўп хронал энергия олади дегани.

Ҳудди шунингдек, тун ва кун чегаралари (субҳидам) пайти ҳам ер юзига яқин ҳавода энг кўп миқдорда энергия йиғилган пайт бўлади. 

Шунинг билан бирга нисбий намлик энг кўп бўладиган пайт эканлиги учун, инсон организми одатдагидан 4-5 марта кўп энергия олади. Шунингдек, ушбу пайт ҳам организимни энергияни энг кўп қабул қила оладиган пайти.

Шундай қилиб инсон организми ярим тунда ҳамда тун ва кун чегарасида энг кўп миқдорда энергия олади. Ушбу пайтларда намоз ўқиш билан эса жуда катта миқдорда энергия олади. Қабул қилингал энергия организмни бутун кун бўйи энергия билан бемалол, мунтазам таъминлашга етади.

Хошимов Нуриддин

таълим муассасаси ўқитувчиси