Таҳорат оладиган сувлар ҳукми
ويتوضّأ بماء السّماء والعين والبئر والبحر وإن غيّر طاهرٌ أحد أوصافه أو أنتن بالمكث.
لا بماءٍ تغيّر بكثرة الأوراق، أو بالطّبخ، أو اعتصر من شجرٍ أو ثمرٍ، أو غلب عليه غيره أجزاءً.
وبماءٍ دائمٍ فيه نجسٌ إن لم يكن عشرًا في عشرٍ، و إلا فهو كالجاري، وهو ما يذهب بتبنة فيتوضّأ منه إن لم ير أثره وهو طعمٌ أو لونٌ أو ريحٌ.
وموت ما لا دم له فيه كالبقّ والذّباب والزّنبور والعقرب والسّمك والضّفدع والسّرطان لا ينجّسه.
والماء المستعمل لقربةٍ أو رفع حدثٍ إذا استقرّ في مكان طاهرٌ لا مطهّرٌ.
Осмон, булоқ, қудуқ ва денгиз сувлари билан таҳорат қилинади. Пок нарса аралашиб сувнинг сифатлари(ҳид, ранг, таъм)дан бирини ўзгартирса (сувлик табиатидан чиқариб юбормаган бўлса) ёки сув кўп туриш ила ҳидланса ҳам (ундан таҳорат олиш жоиз).
Кўп барглар тўкилиши сабабли ёки (қайнатиб) пишириш билан ўзгарган ёки дарахт ё мевадан сиқибчиқарилган ёки сувга аралашган нарса сувдан ғолиб келган сувлар билан таҳорат олиш жоиз эмас.
Ўлчами ўнга ўн(10х10 зироъ)дан кичик оқмай турган сувга нажосат тушса бу сув ила таҳорат олинмайди. Агар ўлчами ўнга ўн(10х10 зироъ) ва ундан катта (ва ҳовучлаганда сув ости кўринмайдиган даражада чуқур) бўлса, бу сув оқар сув ҳукмида бўлади. Модомики, сувнинг ранги, таъми ва ҳиди ўзгармаса, бундай сув билан таҳорат олиш жоиз. Оқар сув деганда бир дона сомон похолини олиб кетувчи оқувчи сув тушунилади.
Тахтакана, пашша, ари, чаён, балиқ, қурбақа ва қисқичбақа сингари қони йўқ жонзотларни сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди.
Қурбат учун ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сувлар бир жойда жамланса пок бўлади-ю, лекин покловчи бўлмайди(таҳорат олиш жоиз эмас).
Изоҳ: Қайнатиб пиширишдан мақсад тозалик бўлса у билан таҳорат олиш жоиз. Масалан, кофур, сидр ва ишқор каби нарсалар билан қайнатилса, у сув билан таҳорат олиш мумкин.
ومسألة البئر: (جحط)
Қудуқ масаласи: (жим ҳа то).
Изоҳ: Жим – нажас, ҳа – ўз ҳолича, то – пок маъносида. Бу масалада бир киши жунуб ҳолида пок қудуққа челакни олиш учун шўнғиса, сув ва унинг поклиги ҳукми нима бўлиши борасида баҳс қилинган. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ сув ва киши нажас бўлишини айтганлар. Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ сув ва киши ўз ҳолича қолишини, имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ эса иккиси ҳам пок бўлишини айтганлар. Юқоридаги ҳарфлар шунга далолат қилади.
وكلّ إهابٍ دبغ فقد طهر، إلّا جلد الخنزير والآدميّ، وشعر الإنسان والميتة وعظمهما طاهران.
Ҳар бир ошланмаган тери ошлангач пок бўлади. Фақатгина чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно. Инсон ва ўлимтикнинг туки ва суяги покдир.
Саминов Аъзамхон,
таълим муассасаси ўқитувчиси