Яратилиш санаси 19.01.2026

Абу Марям Марвазий роҳимаҳуллоҳ

Абу-исма Нуҳ бин Марям Язид ибн Жауна ал-Марвазий машҳур Ҳанафий олимларидан эди. Ибн Қутлубғо ёзишича, у биринчи бўлиб Абу Ҳанифа фиқҳини тўплагани учун "Ал-Жомеъ" (тўпловчи) лақаби билан аталган. Баъзилар фикрича, унинг бу лақабни олишига сабаб барча илмларни жамлаштиргани бўлган. Унинг тўрт хил мажлиси бўлган, бир мажлис асарлар учун, бир мажлис Абу Ҳанифадан ривоят қилинган сўзлар учун, бир мажлис наҳв учун, бир мажлис шеърият учун бўлиб ўтар экан.

Абу Марям Зуҳрий, Муқотил ибн Ҳайёндан ривоят қилган. У Абу Жаъфар Мансур Аббосий даврида Марв шаҳри қозиси бўлган ва 173 ҳ. йили вафот этган.

Абдуллаев Азимжон 

таълим муассасаси ўқитувчиси