Яратилиш санаси 26.01.2026

«Оятал курсий - энг улуғ оят»

Аллоҳ субханаху ва таолони  сўзи Қуръони карим энг улуғ ва мўъжизакор китобдир. Бу улуғ китоб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ томонидан нозил бўлган, бу Қуръоннинг улуғлиги инсонларни зулуматдан нурга жахолатдан эса хидоятга бошловчи бир улуғ китобдир. Қуръони Каримнинг суралари, оятлари ўзи бир мўъжиза, унинг сураларини ҳар қайсисини бир фазилати ва хислати бор. Қуръони каримнинг юраги Ёсин сураси бўлса ва  яна бир улуғ оят борки, инсонлар уни уқиб юрсалар Аллоҳ шу оят сабабли инсонни ҳар хил балолардан асрайди. У оят ҳам бўлса буюк оят “«Оятал курсий»дир”. 

Қуръони Карим оятларининг улуғлиги, азаматлиги шундаки, уларни ҳар вақт тиловот қилганимизда янгидан – янги қирралари, жилолари илохий нурлари намоён бўлаверади. Мўътабар тафсирларни мутолоа қилсак фикримиз ойдинлашиб рухимиз юксалади.   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай Ибн Каъбдан буюк саҳобадан сўрайдилар эй Убай Аллоҳни китобидаги энг улуғ оят қайси дедилар. Убай Ибн Каъб Аллоҳ ва Расули билгувчироқ деб жавоб бердилар.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу саволни бир неча бор такрорлагандилар сўнгра айтдилар «Оятал курсий» деди, шунда расуллулох соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Илм Муборак бўлсин эй Або Мунзир, дедилар Убай Ибн Коъбни оталари айтди, менда бир идиш тўла хурмо бор эди. Қарасам камайиб қолибди ухламай пойлашга тушдим, бир пайт болага ўхшаш махлуқ пайдо бўлди. Унга салом бердим у саломга жавоб қайтарди. Мен ундан сурадим кимсан жинмисан ёки одаммисан, деб сурадим, “жинман” деди унга қўлингни бер дедим.

Қўлини берди унинг қўли юнгли итнинг оёғи эди. Бу ерда нима қилиб юрибсан дедим. Сени садақа қиладиган яхши киши  деб эшитдим. Томингдан насиба олишга келдим деди. Шунда мен сизлардан бизни нима сақлайди дедим. «Оятал курсий» сақлайди деди. Эртаси эрталаб Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига бориб бу ҳақда хабар бердим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам халиги ярамас тўғри сўзлабди дедилар. «Оятал курсий»ни ўқиб юрсак ҳар хил болалардан асрар экан. «Оятал курсий»ни уйқуга ётиш олдида уқисак, Аллоҳ тарифидан бир химоячи бўлиб,  эрталабгача бизни шайтондан ва ҳар хил болалар қўрқинчлардан қўриқлар экан. “Расуллуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам «Оятал курсий» ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади шайтон асло у ерга кирмайди. Ким фарз намозлардан кейин «Оятал курсий»ни уқиса, унинг жаннатга киришга ўлимдан бошқа нарса тўсқинлик қила олмайди дедилар”.[1] 

[1] Мукаддас ойлар ва мустажаб дуолар  бет 199

Ахунжанов Қобилхон

таълим муассасаси ўқитувчиси