Ёсин сураси фазилати
«Анас розияллоху ривоят қилган ҳадисда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ёсин сураси, бутун ёмонликларни йўқ қилади ва ҳар қандай хайрли ишларни хал этади.[1]
Ёсин сурасини бир марта ўқиган киши, Аллоҳни Қуръонни 10 марта хатм қилганини савобини беради». Ана бу сурани Қуръони Каримнинг қалби деб ҳам юритилган. Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Уни бир марта ўқиш, Қуръонни ўн марта ўқишни савобини берар экан, фақат Аллоҳ розилиги учун ўқиганларга, Аллоҳ ундай кишилар учун мағфиратини аямас экан. Ёсин сурасини ўқиган кишини фаришталар олдиларига келиб, Аллоҳдан унинг учун рахмат истаб мағфират сўрар эканлар. Яна Ёсин сурасини Бомдод номозидан сўнг, янгидан тахорат олиб Ёсин сурасини ихлос билан ўқиган инсон, шу куни хеч қандай ёмонликка дучор бўлмайди. Шом номозидан кейин ўқиганлар ҳам Аллоҳни изни билан тонгга қадар фаришталар мухофаза этар экан.
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Ёсин сурасини ўқиса ва дуо қилса , Аллоҳ дуони шарофати, Ёсиннинг шарофати билан аввалги гунохларини мағфират қилар экан[2].
«Хасан Шозолий хазратлари айтадилар: “Кимга ҳақсизлик қилинса Ёсин сурасини ўқисин ва Аллоҳга дуо қилсин».
[1] Ибни Касир
[2]Рахматулло Кори Обидов Мукаддас ойлар ва мустажаб дуолар 207.
Ахунжанов Қобилхон
таълим муассасаси ўқитувчиси