Яратилиш санаси 21.02.2026

Бир ҳикмат шарҳи

مِنْ عَلَامَاتِ مَوْتِ القَلْبِ عَدَمُ الحُزْنِ عَلَى مَا فَاتَكَ مِنَ المُوَافِقَاتِ ، وَتَرْكُ النَّدم عَلَى مَا فَعَلْتَهُ مِنْ وَجُودِ الزَّلَّاتِ

Қалбнинг ўлганлигининг аломатларидан бири ўтказиб юборган имкониятлар учун қайғурмаслиги ва ўтмишдаги хатолар учун надомат қилмаслигидур.

Яъни : Эй ҳақни излагувчи толиб ўтказиб юборган яхши амалларга яъни тоат ибодатлар учун қайғурмаслигинг ва қилган гуноҳ маъсиятларга пушаймон бўлмаслигинг  қалбингни ўлганидан далолат беради. Бундан шу нарса тушуниладики, тоат билан хурсанд бўлишинг гуноҳ маъсиятлардан хафа бўлишинг қалбингни тириклигини аломатидур. Ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кимни  ўзининг яхши амаллари хурсанд қилса ва ёмон амаллари хафа қилса у мўъминдур.”

Албатта яхши амаллар Аллоҳнинг розилигини  белгисидур, унинг ризоси хурсандчиликни тақозо этади, ёмон амаллар эса Аллоҳнинг ғазабини белгисидур,  унинг ғазаби эса хафаликни тақозо этади. Аллоҳ кимдан рози бўлса уни солиҳ ва яхши амалларни қилишга йўналтириб қўяди ва кимдан ғазабланса уни бепарволик бурчагига ташлаб қўяди.  Аллоҳ таолодан  барчаларимизни тўғри йўлга муфовиқ қилишини сўраб қоламиз.

 Ишанов Исмоилхон 

Таълим муассасаси ўқитувчиси