Яратилиш санаси 24.03.2026

IX-XII асрлaрдa яшaб ижoд қилгaн Ўртa Oсиёлик буюк aллoмaлaр вa улaрнинг жaҳoн цивилизацияси ривoжигa қўшгaн ҳиссaлaри

 

IХ-ХII асрлар Ўрта Осиё халқлари тарихида моддий ва маънавий ҳаётнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш йиллари бўлди.

 

Маъмун академиясида Моварауннаҳрлик олимлар. Хорун ар-Рашид ташаббуси билан Бағдодда илмий Марказ-Академия («Байт ул-Хикма»)-ташкил этилиб, унга барча мусулмон ўлкалари, жумладан Ўрта Осиёдан ҳам олим ва фозиллар тўпланди. Бу марказда Моварауннаҳр ва Хуросондан келган Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Марвозий, Марварудий, Жавҳарий каби олимлар Бағдод академиясини жаҳонгамашҳур бўлишида катта ҳисса қўшдилар. Моварауннаҳрда араб ҳалифалигини ҳукмронлигини ўрнатилиши ҳамда ислом динининг кенг ёйилишининг ижобий томонларидан бири шуки, Бағдоддаги илмий академиядан ўрнак олиб Хоразмда ҳам X асрда Маъмун академияси вужудга келди ва унинг аъзолари бўлмиш ўз даврининг олиму-донишмандлари ўз ижодлари билан Моварауннаҳрни дониши оламга ёйдилар. Шунингдек ўлкамиз ҳудудидан ислом дунёсининг энг мўътабар шахслари, ҳадисшунослари етишиб чиқдиларки, уларнинг номи Ҳозирги кунгача ҳам дунёвий, ҳам тасаввуф илмининг юқори поғоналарида турибди.

Хоразмда Маъмун академияси. Маълумки, узоқ ўтмишга эга бўлган Ўрта Осиё халқлари тараққиёти тарихи ўз бошидан турли воқеаларни, юксалиш ва орқага кетиш даврларини бошдан кечирди. Шубҳасиз, бу даврларнинг барчаси тарихда ўзининг маълум изини қолдирди. Хусусан илм-фан маданиятимиз тараққиётида IX—ХII асрлар даврининг ўрни беқиёсдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Шах Маъмун ибн Муҳаммад Х аср охирларида жанубий ва шимолий қисмларга бўлинган Хоразмни ягона бир марказга бирлаштирди. Маъмун айниқса пойтахт Гурганчни Шарқнинг энг йирик илмий-маданий марказларидан бирига айлантирди. Маъмун Гурганчда «Байтул хикма» (Донишмандлар уйини) ташкил қилди. У Маъмун академияси деб ҳам аталди. Бу масканда улуғ мутафаккирлар Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Ибн ал-Ҳаммар, Абу Сахл Масихий, Ибн Ирок, Аҳмад Фарғонийлар ижод қилдилар. Шунингдек улар орасида Шарқнинг кўпгина мамлакатларидан келган улуғ алломалар ҳам бор эди.

Ўрта Осиёлик мутафаккир олимлар ҳақида маълумотлар. 

Абу Абдулло Муҳаммад Ибн Мусо ал - Хоразмий. (783-850йй) Буюк мутафаккир ва олим ал-Хоразмийнинг арифметика ва алгебрага доир «Китоб ал-жабр вал мукобала» (Тўлдириш ва қарама-қарши қўйиш ҳақида китоб) асари математика фанида янги даврни бошлаб берибгина қолмай, балки унинг кейинги асрлардаги тараққиётига ҳам катта асос бўлди. «Ҳинд арифметикаси ҳақида китоб» асари туфайли аввал Шарқ халқлари, сўнгра эса Европа халқлари ҳам Қадимий Ҳиндистоннинг катта ютуғи-ўнли позицияси ҳисоблаш системаси билан танишдилар. (XII асрда лотин тилига ўгирилган). Ал-Хоразмийнинг «Китоб сурат ал-арз» (ернинг сурати) асари географияга, «Астрономик жадваллари» астрономияга оид бўлиб, улар муаллифнинг номини жаҳонга ёйди. Шунингдек, «Куёш соатлари тўғрисида рисола», «Тарих рисоласи», «Устурлаб ҳақида рисола», «Мусиқа рисоласи» сингари ажойиб асарлари олимга катта шухрат келтирди, унинг номини абадийлаштирди. Ал-Хоразмийнинг «Ал-жабр вал муқобала» асари кейинчалик Европада «Алгебра» деб юритила бошланди. Унинг астрономияга оид асари эса фақат Шарқда эмас, балки Ғарбда ҳам асрономия фани ривожида катта роль ўйнади.

Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад Ал-Фарғоний. Ал-Фарғонийнинг таржимаи ҳолига доир маълумотлар тарихда кам сақланиб қолган. 861 йилда вафот этган. Астрономия, математика, геодезия, гидрология фанларининг билимдони Бағдод ва Дамашқдаги расадхона қурилишларида фаол қатнашди ва у ерда Птолемейнинг «Юлдузлар жадвалидаги» маълумотларни текшириш ишларини олиб борди. Ал-Фарғоний астрономияга оид «Астрономия негизлари» асарида астрономияга оид билимларни тартибга солди, ўзининг янги натижалари билан бойитди. Ўша давр анъанасига мувофиқ мамлакатларни етти иқлимга бўлиб урганди. Куёш соатларини. баёнини берди, астрономик асбоблари яратди. Фарғонийнинг бу асари Н.Коперник даврига қадар Европада астрономия фанидан асосий қўлланма сифатида фойдаланилди.

Қобилжон Мирзабаев 

Таълим муассасаси директори