Дуо улуғ ибодатдир (2-қисм)
Жумҳур мусулмонлар ва бошқа динлар аҳиллари ҳам дуо манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, Ўнга сўраганини бериши, рисқ ва ёрдам бериши оят ва ҳадислардан маълум.
Аллоҳ таолонинг муборак исмларидан бири Раҳмондир. Раҳмон барча қулларга меҳрибон демакдир. Бу исм орқали Аллоҳдан паноҳ тилаганларга Аллоҳ паноҳ беради, дуо қилганларнинг дуосини қабул қилади ва ҳожатманд инсонларнинг ҳожатини чиқаради. Расулуллоҳ ((с.а.в.))нинг озод қилган қуллардан бўлмиш Зайд ибн Ҳорис мунофиқ бир инсон билан сафарга чиқади. Кимсасиз бир ерга келганда мунофиқ уни қатиқ боғлайди. Зайд ундан сўради.
– Нима сабабдан мени боғлаб қўйдинг?
–Сени йўқ қилишни хоҳлайман.
– Нима учун?
– Чунки сен Муҳаммад ((с.а.в.)) йўлидасан ва уни севасан.
Зайд мунофиқнинг қарори қатъий эканлигини тушунади ва Аллоҳга ихлос билан шундай дуо қилади.
“Я Раҳмон ағисний”, яъни «Мусулмону кофир барча-барча қулларнинг меҳрибони бўлмиш Раҳмон Роббим менга ёрдам бер».
Шу вақт мунофиққа “уни куйиб юбор. Нима учун уни ўлдирмоқчисан?”, деган овоз эшитилади. Мунофиқ ҳамма тарафга қарайди, лекин ҳеч кимни топмайди. Зайдга яқинлашади, яна шундай овоз эшитилади. У ҳайрон бўлади, атрофда бу гал ҳам ҳеч кимни топмайди. Зайдни учинчи бор ўлдирмоқчи бўлганда «қўйиб юбор уни» – деган, аввалгидан ҳам баланд ва шиддатли овоз келади. Зайд ибн Ҳорис:
__Сен кимсан?- деб сўрайди.
__ Мен Жаброилман. Илк бор дуо қилган вақтингда Сидратул мунтаҳода эдим. Иккинчи марта дуо қилган вақтингда биринчи қават осмонда эдим. Учинчисида эса ёнингга келдим ва сени қутқардим.
«Ибн Умардан (р.а.) ривоат қилинади. Расулуллоҳ ((с.а.в.)) айтадилар » Сизлардан олдингилардан уч киши бор эди. Улар бошпана қилиб ғорга киришганида тоғдан бир ҳарсанг силжиб ғорни тўсиб қўйди шунда улар ўзаро «Сизлар бу ҳарсангдан фақатгина солиҳ амалларингиз билан Аллоҳга илтижо қилмогингизгина нажод беради, холос» дейишди. Уларнинг бири менинг қари ота-онам бор. Мен болалирим ва аҳлимдан ҳам олдин уларни (таом, шароб) ила сийлар эдим. Кунларнинг бирида гиёҳ излаб узоқроққа кетиб қолдим. Қайтиб келсам, ота-онам ухлаб қолибдилар. Уларни уйғотишни ва хотиним ҳамда болаларимга улардан олдин сут беришни кариҳ кўрдим. Қадахни қўлимга ушлаб, ота-онам уйғонишини кутиб турдим, ҳаттоки, тонг ўз нурини таратди. Болалар уйғониб очликдан оёғимга ёпишиб бақиришарди. Охири ота-онам уйғониб, сутларини ичишди. Аллоҳим, буни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу ташвишларни бизлардан аритгин», деганида ҳарсанг тош бироз очилди-ю, лекин, ундан чиқиб бўлмас эди.
Иккинчиси: «Аллоҳим, биласан, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: «Киши ўз хотинини яхши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яхши кўрар эдим.” дейилади.) Бир мен уни ўзимга чақирдим (яъни, қўшилиш ниятида) У қабул қилмади. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида унинг ўзи хузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни холи қолдириш (яъни, хоҳлаганимни қилавериш) шарти билан бир юз йигирма тилло бердим. Ушбу шартга кўнди. Мен ундан хоҳлаган нарсамни хосил қилишга қодир бўлганимда (бошқа бир ривоятда: «икки оёғи орасига ўтирганимда» дейилади), у менга «Аллоҳдан қўрқ. Бокиралигимни ҳақ билан (яъни, никоҳ билан) буз!» эшитиб, у менга одамларнинг энг маҳбуби бўлишга қарамасдан, ўзимни ундан тортдим ва берган тиллоларимни унда қолдирдим». Аллоҳим, агар буни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу кулфатни биздан аритгин», деганда ҳарсанг тош бироз очилди-ю, лекин ундан чиқиб бўлмасди.
Учинчи одам: «Аллоҳим, мен бир қанча мардикорларни ёллаб ишлатдим. Уларнинг ҳаммаларига ҳақларини бердим. Фақатгина бир киши ҳаққини олмай ташлаб кетди. У қолдирган ҳақ самара бериб, кўп мол давлат келтирди. Бир мунча вақт ўтгандан кейин у келиб: «Эй Аллоҳнинг қули, мени маҳара қилма деди « Мен сени устингдан масҳара қилияпман», дедим. У бирор нарсани қолдирмай барча нарсани олди. Аллоҳим агар буни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу балодан бизни кўтаргин, деганида ҳарсанг тош бутуллай очилиб ҳаммалари ғордан чикишди». Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ахунжанов Қобилжон
таълим муассасаси ўқитувчиси