Яратилиш санаси 11.05.2026

«ОЯТАЛ КУРСИЙ ЭНГ УЛУҒ ОЯТ»

Аллоҳ субханаху ва таолони сўзи Қуръони карим энг улуғ ва мўъжизакор китобдир. Бу улуғ китоб Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) га Аллоҳ томонидан нозил бўлган, бу Қуръоннинг улуғлиги инсонларни зулуматдан нурга жахолатдан эса хидоятга бошловчи бир улуғ китобдир. Қуръони Каримнинг суралари, оятлари ўзи бир мўъжиза, унинг сураларини ҳар қайсисини бир фазилати ва хислати бор. Қуръони каримнинг юраги Ёсин сураси бўлса  ва  яна бир улуғ оят борки, инсонлар уни уқиб юрсалар Аллоҳ шу оят сабабли инсонни ҳар хил балолардан асрайди. У оят ҳам бўлса буюк оят “«Оятал курсий»дир”. 

Қуръони Карим оятларининг улуғлиги, азаматлиги шундаки, уларни ҳар вақт тиловот қилганимизда янгидан – янги қирралари, жилолари илохий нурлари намоён бўлаверади. Мўътабар тафсирларни мутолоа қилсак фикримиз ойдинлашиб рухимиз юксалади.   Расулуллоҳ (с.а.в.) Убай Ибн Каъбдан буюк саҳобадан сўрайдилар эй Убай Аллоҳни китобидаги энг улуғ оят қайси дедилар. Убай Ибн Каъб Аллоҳ ва Расули билгувчироқ деб жавоб бердилар.

Расулуллох (с. а. в.) ушбу саволни бир неча бор такрорлагандилар сўнгра айтдилар «Оятал курсий» деди, шунда расуллулох (с. а. в.) унга Илм Муборак бўлсин эй Або Мунзир, дедилар Убай Ибн Коъбни оталари айтди, менда бир идиш тўла хурмо бор эди. Қарасам камайиб қолибди ухламай пойлашга тушдим, бир пайт болага ўхшаш махлуқ пайдо бўлди. Унга салом бердим у саломга жавоб қайтарди. Мен ундан сурадим кимсан жинмисан ёки одаммисан, деб сурадим, “жинман” деди унга қўлингни бер дедим.

Қўлини берди унинг қўли юнгли итнинг оёғи эди. Бу ерда нима қилиб юрибсан дедим. Сени садақа қиладиган яхши киши  деб эшитдим. Томингдан насиба олишга келдим деди. Шунда мен сизлардан бизни нима сақлайди дедим. «Оятал курсий» сақлайди деди. Эртаси эрталаб Расулуллох (с.а.в.) хузурларига бориб бу ҳақда хабар бердим. Муҳаммад (с.а.в.) халиги ярамас тўғри сўзлабди дедилар. «Оятал курсий»ни ўқиб юрсак ҳар хил болалардан асрар экан. «Оятал курсий»ни уйқуга ётиш олдида уқисак, Аллоҳ тарифидан бир химоячи бўлиб,  эрталабгача бизни шайтондан ва ҳар хил болалар қўрқинчлардан қўриқлар экан. “Расуллуллох (с.а.в.) «Оятал курсий» ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади шайтон асло у ерга кирмайди. Ким фарз намозлардан кейин «Оятал курсий»ни уқиса, унинг жаннатга киришга ўлимдан бошқа нарса тўсқинлик қила олмайди дедилар”.[1] 

Энди бевосита Аллоҳнинг Муборак оятига ўтсак бу оят Қуръони Каримнинг  “Бақара” сурасининг икки юз эллик бешинчи оятидадур:

اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ*

Аллоҳ – ундан ўзга илох йўқдир у ҳамиша тирик ва турувчидир уни на мудрок тутар на уйқу. Осмонлар ва ердаги барча нарсалар уникидир.                                                                                                       

Унинг хўзурида қиёмат  куни хеч  ким хеч кимни унинг  рухсатсиз шафоат қилмас, у улардан одамлардан олдинги  бўлган ва кейинги бўладиган  нарсаларни билур. Одамлар унинг илмидан фақат у истаган миқдорича ўзлаштирурлар. Унинг курсийси осмонлар ва ерни ҳам  ўз ичига  сингдирур. У иккисини тутиб  туриш Аллоҳни толиқтирмас. У Аллоҳ олий ва  буюк қудратли зотдир. 

اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ

Аллоҳдан бошқа ибодат қиладиган зот йўқ.  Тавхид  калимаси Аллоҳни бирлигини,   яккаю ягоналигини таъкидлайди. Бу эса ҳар бир мўъмин  ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши, ундангина ёрдам  сўраши зарурлигини билдиради. 

قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : إنا معشر الانبياء ديننا واحد

Пайғамбаримиз  (с.а.в.) айтадилар:  Биз Пайғамбарлар жамоаси динимиз биттадур. Яъни бу ерда диндан мақсад тавхиддур. Аллоҳ таоло ўзининг китобида Пайғамбарлар даъват  қилган тавхидни 2 турга  бўлиб, баён қилди. 

1. Исбот ва маърифатдаги тавхид.                                                             

2. Талаб ва қасдаги тавхид.                  

Исбот ва маърифатдаги  тавхид, Аллоҳни зотини сифатларини, исмларини ҳақикат эканлигини ана шуларни барчасида  унга ўхшаш зот йўқлигини  исботлайди. 

[1] Мукаддас ойлар ва мустажаб дуолар  бет 199

[2]Алоуддин Мансур Тафсир бет 42 

Маҳмудов Калимуллоҳ

таълим муассасаси ўқитувчиси