«ОЯТАЛ КУРСИЙ ЭНГ УЛУҒ ОЯТ» (2-қисм)
Талаб ва қасдаги тавхид эса, Мушрик ва кофирларга Аллоҳни тавхидини ўрганишни талаб ва қасд қилади. Тавхид яна 3 та қисмга бўлинади.
1. Тавхиди Оммa
2. Тавхиди Хoссa
3. Тавхиди Коим бил кидан.
Тавхиди Оммaга ҳамма кишилар гувохлик берадилар.
اللّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ
“Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” деб. Тавхиди Хасса, илмли кишиларни гувохлик бериши Аллоҳ яратди қандай яратди.[2]
خَلَقَ الْإِنسَانَ* عَلَّمَهُ الْبَيَانَ*
«Аллоҳ инсонни яратди, унга баённи нутқни таълим берди»[3].
Илмли кишлар ана шундай деб гувохлик берадилар. Тавхиди Қоим билан қидан муқаддам қоим бўлган тавхид Пайғамбарларни тавхиди. Ўтган Пайғамбарлар ҳам тавхидга ана шундай даъват қилганлар.
الْحَيُّ الْقَيُّومُ
“У доимо тирик ва абадийдир”[4].
Барча нарсалар ўлим шарбатини тотади. Яъни вақти соати келиб ҳамма нарса ўлади, тирик қолмайди.
كل نفس ذائقة الموت
“Ҳар бир нафс ўлим шарбатини тотувчидир сўнгра бизга қайтувчидирлар”.
Ҳар бир жон эртами кечми ўлим аччиғини тотиши аниқ эканига ишонч хосил қилган ақлли инсон бу фоний дунёни кўпрок эслайди. Боқий қолувчи зот фақат Аллоҳдур.
لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ
“Уни мудрок ҳам, уйқу ҳам олмайди”[5]. Аллоҳни хеч қачон ғафлат босмайди, хеч нарса назаридан четда қолмайди. У зотдан хеч нарса махфий эмас. Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, бани Исроил Мусо алойхис саломдан, Раббинг ухлайдими деб сўраганида, Аллоҳдан қўркинглар дедилар. Шунда Аллоҳ таоло Мусо алойхис саломга сендан, роббинг ухлайдими деб сурадилар. Икки шиша идишни тун буйи қўлингда тутиб тур, деб вахий қилди. Туннинг учдан бири ўтганда мудраб қўлларидаги идиш тиззаларига тушди, ўзларини ўнглаб олдилар. Туннинг охирида эса яна мудрадилар икки идиш ҳам ерга тушиб синди. Шунда Аллоҳ тоолодан «Эй Мусо, агар Мен ухлаганимда осмонлару ер ҳам ушбу идишлар каби ҳалокатга учраган бўларди».[6]
لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ
«Самовот ва ердаги бор нарсалар уникидир»[7].
Биз идрок қилган ва қила олмаган букоинотдаги барча нарсалар, жумладан, биз ҳам Аллоҳникимиз. Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир еру осмонни бошқариш ҳам Аллоҳнинг хоҳишидир.
مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ
«Унинг хузурида хеч ким бировни Аллоҳнинг изнисиз оқлай олмайди»[8].
Аллоҳнинг рухсатисиз хеч бир инсон шафоат қилиш имконига эга бўла олмайди. Аллоҳ рози бўлган зотларгина шафоатчи мақомига эришадилар, ҳамда Аллоҳ рози бўлганлар шафоат қилинадилар.
يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ
«Аллоҳ уларнинг барча одамларнинг олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади»[9].
Бу Аллоҳнинг билиши бутун борлиқни қамраб олганлигига, уларни ўтмишини, хозирини, келажагини ҳам билишига далилдир. Аллоҳ таоло инсонни яратишдан олдин у инсон бу дунёда нима амал қилади ва нима ишларни қилади ва қанака савоб ёки гунох ишларни қилишини Аллоҳ уларни олдиндан билади ва кейинги хаётини ҳам билади. Инсон эса бу илмларни билишдан ожиздур.
وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاء
«Ва улар инсонлар у зотнинг Аллоҳни илмидан фақат ўзи истаган нарсаларнигина биладилар»[10].
Инсонлар Аллоҳ уларга қандай ва қанча илм билдиришини ирода қилган бўлса, шунигина биладилар. Аллоҳ фаришталарга, Одам алайхис соломга, ўргатган илмни айтиб беринглар деганида фаришталар, Эй Раббимиз, бизда илм йўқ. Сен билдирган нарсаларгина биламиз дедилар.
Бир донишманд айтган экан, мен билмаган илм қолмади, лекин қарасам хеч нарса билмас эканман деган сўзлари жуда ибратлидир.
Аллоҳга бирор бир Махлуқ ўхшамайди, Аллоҳ зоти улуғ зотдир. Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқдир. У Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир. Аллоҳ хожатсиз яратувчи ва бехожат ризқ берувчи зотдир. Кимики уни билишлик, ман қилинган илмни, яъни Аллоҳни зотини билишни мақсад қиладиган бўлса, у инсонни соф маърифатдан ва саҳиҳ имондан тўсиб қуяди.
قال تعالى: و لا تقف ما ليس لك به علم إن السمع و البصر و الفؤاد كل اؤلئك كان عنه مسؤلا
«Эй инсон ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма чунки, қулоқ, кўз ва қалб ҳар бири тўғрисида мусулмон».
Шунинг учун инсон Аллоҳнинг чегарасидан чиқмаслиги керак, чегарадан чиқадиган бўлса унда инсон адашиб кетиши ҳам мумкин, инсонни адаштириб залолатга бошлайдиган бу Иблис Шайтондур биз шайтонга эргашмаслигимиз керак.
وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ
«Унинг курсиси осмонлар ва ердан кенгдир»[11].
Муфассирлар бу ўринда курсини Аллоҳнинг илми деб тафсир қилишган яъни Аллоҳни илми бутун борлиқдан кенг деган маънода.
إِنَّ اللَّه عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ*
«Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир зотдир»[12].
Аллоҳни ожиз қолдирмайди бирор бир нарса уни илмини тадбир қилишда. Аллоҳнинг илмини Инсонлар билмайдилар, хохлаган нарсани билади Аллоҳ ва хохлаган нарсасини кандай тадбир қилишни ҳам билади, уни илми еру осмонларни ураб олган. Инсонга эса Аллоҳ акл ва идрок берган, фикр берган Инсон ана шу билан фахмлашлиги мумкин ундан ортиғини, Аллоҳ хохласа билур.
وَلاَ يَؤُودُهُ حِفْظُهُمَا*
«ва уни осмонлар ва ерни хифзу химоятда сақлаб туриш қийнамайди»[13].
Нафақат осмон, ер улардаги инсонлар, хайвонотлар осмон орасидаги барча нарсаларни сақлаб туриш. Аллоҳга асло кийин эмас. Аллоҳ истаган нарсани қилишга қодир. У зот қилган ишидан суралмайди, балки Аллоҳни яратган махлуқотлари сўралади. Нима иш қиляпсан ва нима яхши амал қилдинг ва нима ёмон амал қилдинг ва охиратинг учун нима иш қиляпсан деб инсонлардан сўралади.
«Ибн Қутайба ривоят қилади: Бани Каъб қабиласидан бир киши менга сўзлаб берди. Мен Масро шахрига хурмо сотиш учун келдим. Турушга манзил топа олмадим. Ўргимчаклар ин қуриб ташлаган карвонсиз бир ховлини топдим. Бу қандай ховли, ижорага қўясизми – деб эгасидан сўрадим. Эхтиёт бўл, бу ерни ифрит деган жин манзил қилиб олган яқин келган одамни ўлдиради, - деди эгаси. Мени ижорага қўйинг – да, уни менга қўйиб беринг ундан мени Аллоҳнинг ўзи асрайди. Билганингни қил – деди. Мен шу ховлида қолдим. Кечаси олдимга бир қора шарпа кириб келди. Унинг икки кўзи олов шуъласига ўхшарди, ўзи – қора. Менга яқин келди. Мен «Оятал курсий»ни охиригача уқидим. У ҳам сўзма – сўз қайтаверди. Аллоҳ таолонинг «Вала яъудуҳу ҳифзу ҳумо ва ҳувол алий йўл аъзим» деган сўзига келганимда у жим қолди. Мен бу жумлаларни бир неча марта қайтардим. Қора шарпа кетиб қолди. Ховлининг бир чеккасига бориб ухладим. Тонг отгандан сўнг жинни кўрган жойимда бир ёнган асорат ва кулни кўрдим. Шунда қандайдир бир овоз «Оятал курсий»ни ўқиди. Аллоҳ таоло шу оят сабабли шу балодан асради.[14] Аллоҳнинг оятлари шундай мўъжакорки инсонни ҳар хил балолардан асрайди. Аллоҳни оятлари, инсонни икки дунё саодатига эриштиради.
وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ*
«У энг юксак ва буюкдир»[15].
Юксаклик ва буюклик Аллоҳ субханоху ва таолога хосдир. Мавжудлик Аллоҳга хос, Аллоҳни илмини билишлик бандаларга чегарали. Аллоҳ эса ҳар бир нарсага қодир зотдир. Аллоҳ таолининг доимо мавжудлиги ўз зоти туфайли бўлиб, бирор нарсанинг воситаси кўмаги билан эмаслигига, унинг мавжуд бўлмоғи вожиб бўлиб, унинг йўқ бўлиши асло мумкин эмасдир. Аллоҳ қадимдир, яъни барча нарсалардан олдин мавжуд бўлган. Аллоҳни илми бизни илмимизга ўхшамаслиги, унинг қудрати бизнинг қудратимизга ўхшамаслиги, унинг иродаси бизнинг иродамизга ўхшамаслиги, унинг хаёти бизнинг хаётимизга, борлиги, бизнинг борлигимиз ўхшамайди. Ҳар бир банда Аллоҳни мавжуд ва улуғ эканини билиши керак.
[3] Тафсир Абдул азиз Мансур Ар-Ароҳман 3-4-оят
[4] Тафсир Абдул азиз Мансур Бақара 255-оят
[5] Тафсир Абдул азиз Мансур Бақара 255-оят
[6] Тафсир Абдул азиз Мансур бет 531
[7] Ибни Касир Бақара 255-оят
[8] Жалолайин Бақа 255-оят
[9] Жалолайин Бақа 255-оят
[10] Ибни Касир Бақара 255-оят
[11] Жалолайин Бақара 255-оят
[12] Тафсир ҳилол Бақара 20-оят
[13] Тафсир ҳилол Бақара 255-оят
[14] Тафсир ҳилол Бақара 255-оят
[15] Жалолайин Бақара 255-оят
Маҳмудов Калимуллоҳ
таълим муассасаси ўқитувчиси