Яратилиш санаси 27.10.2021
Алоҳида ажралиб чиққан, "салафийлик" харакати эмас
Аслида "Салафийлик" тушунчаси араб тилидаги "салаф "сўзидан олинган бўлиб, "аввал яшаб ўтганлар", "аждодлар" маъноларини англатади.
Ҳадисларга кўра, Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар "Салафи солиҳ", яъни "солиҳ аждодлар" хисобланади.
Шунга кўра, улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан "салаф", ёки "салафий" тушинчаларни ишлатиш мумкин эмас.
Кайд этиш жоизки, тарихда яшаб ўтган ислом уламоларининг асарларида "салаф" "салафий" каби сўзлар кўп учрайди.
Аммо, уларда алоҳида ажралиб чиққан "салафийлик " харакати эмас, балки ислом тарих нинг дастлабки уч асрида, яъни VII-IX асрларда яшаган мусулмонлар назарда тутилган.
Муҳаммад Абдураҳманов