НАМОЗНИНГ ВАҚТЛАРИ
Изоҳ: الصّلاة [ас-солаат] сўзи луғатда “дуо” маъносини билдиради. Ўзбек тилида эса “намоз” дейилади. Шариатдаэса такбир билан бошланиб, салом бериш билан тугайдиган махсус шартлари бор амалларга намоз дейилади. Намоз ҳижратдан сал олдинроқ меърож кечасида фарз қилинган. Намоз фарз бўлишидан аввал икки – қуёш чиқишива ботишидан олдинги икки вақт намозфарз бўлган.
وقت الفجر من الصّبح الصّادق إلى طلوع الشّمس
Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан қуёш чиққунчадир Изоҳ: Субҳи содиқ –уфқда кенг ёйилган оқликдир. Уфқда узунасига чўзилган ва ортидан қоронғулик келадиган оқлик субҳи содиқ бўлмайди.
والظّهر من الزّوال إلى بلوغ الظّلّ مثليه سوى الفيء
Пешин намозининг вақти қуёш оғгандан бошлаб, то ҳар бир нарсанинг сояси завол пайтидаги соясидан ташқари ўзига икки баробар бўлгунча.
والعصر منه إلى الغروب
Аср намозининг вақти пешиннинг охирги вақтидан қуёш ботгунча.
Изоҳ: Икки имом (Абу Юсуф ва Муҳаммад) наздида пешиннинг охирги вақти ва аср кириш вақти ҳар бир нарсанинг сояси завол пайтидаги соядан ташқари бир баробар бўлгунчадир. Шунинг учун киши эҳтиётини олиб пешинни нарсанинг сояси бир баробар бўлгунча кечиктириб юбормаслиги керак.
والمغرب منه إلى غروب الشّفق وهو البياض
Шомнинг вақти қуёш ботгандан то шафақ – уфқдаги оқлик ғойиб бўлгунча.
Изоҳ: Қуёш ботгач аввал қизил шафақ бошланади, ундан кейин оқлик пайдо бўлади. Матнда мана шу нарса назарда тутилган.
والعشاء والوتر منه إلى الصّبح
Ҳуфтон ва витр намозларининг вақти шафақ ғойиб бўлгандан то субҳ киргунча.
ولا يقدّم على العشاء للتّرتيب
Витр намози ҳуфтон намозидан тартибжиҳатиданмуқаддам қилинмайди.
Изоҳ: Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздида витрнинг вақти ҳуфтон намози вақти билан бир хил. Фақатгина тартиб жиҳатидан витр намози ҳуфтон намозидан муқаддам қилинмайди. Имом Муҳаммад ва Абу Юсуф роҳимаҳумаллоҳ наздларида эса витрнинг вақти ҳуфтон намози ўқилгандан кейин бошланади. Бир киши ҳуфтон ва витр намозларини ўқигач, ҳуфтон намозини ўқишда хатога йўл қўйгани ва ҳуфтон намозини бузиб қўйгани ёдига тушса, имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга кўра, витр дуруст бўлади. Икки имомга кўра дуруст бўлмайди.
ومن لم يجد وقتهما لم يجبا
Ҳуфтон ва витр намози вақтини топа олмаган кишига бу намозлар вожиб бўлмайди.
Изоҳ:Қуёш ботгандан кейин тонг отадиган ўлкаларда ҳуфтон ва витр намози вақтини топишнинг иложи бўлмайди.
وندب تأخير الفجر وظهر الصّيف والعصر ما لم تتغيّر الشمس
Бомдодни ва ёзда пешин ва асрни(модомики қуёш нури ўзгармаса)(аввалги вақтидан) кечга суриш мустаҳаб.
والعشاء إلى الثّلث والوتر إلى آخر اللّيل لمن يثق بالانتباه
Ҳуфтон намозини кечанинг учдан бирига, (ухлагандан сўнг) туришига ишонадиган киши эсавитрни кечанинг охирига қадаркечиктириб ўқишимустаҳаб.
وتعجيل ظهر الشّتاء والمغرب
Қишда пешин ва шом намозларини эрта(аввалги вақтида) ўқиш мустаҳаб.
وما فيها عين يوم غين ويؤخّر غيره فيه
Булутли кунда номида “айн” ҳарфи бор намозлар эртароқ, қолган намозлар кечроқ ўқилади.
Изоҳ:Номида “айн” ҳарфи бор – аср ва ҳуфтон намозлари эртароқ, қолган – бомдод, пешин ва шом намозлари эса кечга суриб ўқилади.
ومنع عن الصّلاة وسجدة التّلاوة وصلاة الجنازة عند الطّلوع والاستواء والغروب إلّا عصر يومه
Қуёш чиқаётганда, тиккага келганда ва қуёш ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш ман қилинади(мазкур вақтларда айтилган амалларни қилиш ҳаром саналади). Қуёш ботаётганда ўша куннинг аср намозини ўқиш эса жоиз.
وعن التّنفّل بعد صلاة الفجر والعصر
Бомдод ва аср намозидан кейин нафл ўқилмайди.
Изоҳ: Бомдод намозини ўқиган кишиқуёш чиққунча, аср намозини ўқиган киши қуёш ботгунча мутлақо нафл намоз ўқимайди. У намоз тавоф учун икки ракатми, таҳийятул масжид намозими фарқи йўқ. Бу вақтда намоз ўқиш макруҳ.
لا عن قضاء فائتةٍ وسجدة تلاوةٍ وصلاة جنازةٍ
Бомдод ва аср намозидан кейин қазо намози, тиловат саждаси ва жаноза намозини ўқиш жоиз.
وبعد طلوع الفجر بأكثر من سنّة الفجر
Субҳ киргандан кейин бомдоднинг (икки ракат) суннатидан бошқа нафл намоз ўқилмайди.
وقبل المغرب ووقت الخطبة
Шом вақти киргач шом намозидан аввалва хутба вақтида нафл намоз ўқилмайди.
وعن الجمع بين صلاتين في وقتٍ بعذرٍ
Икки фарз намозни бир вақтда (сафар, ёмғир, лой-ботқоқлик, касаллик сингари) бирор узр сабабидан жамлаб ўқимайди.
Саминов Аъзамхон,
таълим муассасаси ўқитувчиси