Яратилиш санаси 26.02.2026

Шариат адолат кўзгуси

Аллоҳнинг дини фақат биттадир.У ҳам бўлса Тавҳиддир.Аллоҳнинг барча Пайғамбарлари ҳам бир дин билан буюрилган.Аллоҳ нозил қилган китоблар ҳам бир хил асосда. Жамийки инсонлар орасида Аллоҳнинг ҳукми ила адолат ўрнатишга буюрилганмиз. Кишиларнинг жинсига,насл-насабига, мансабига, обрй-эътиборига қараб эмас, одамлилиги, Аллоҳнинг бандаси эканлиги эътиборидан адолат урнатишга буюрилганмиз.

Ислом динининг нақадар инсонпарвар ва кенг бағир дин эканининг ёрқин далилидир.Бу дин бошқа диндагиларга яхшилик ва адолат қилишдан ҳеч кимни манъ қилмайди.

Куръони Каримда Аллоҳ таоло одилликка буюриб шўндай дейди: 

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُم بَيْنَ النَّاسِ أَن تَحْكُمُواْ بِالْعَدْلِ إِنَّ اللّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُم بِهِ إِنَّ اللّهَ كَانَ سَمِيعًا بَصِيرًا*

“Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига эриштиришни ва агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амир қилур. Аллоҳ, сизларга қандай ҳам яхши ваъз қилур! Албатта , Аллоҳ эшитувчи ва курувчи зотдир.” (Нисо 58)

Аллоҳ таолло мусилмонларга юклаётган буюк вазифа – одамлар орасида адолат ила ҳукм юритишдир.

Зайд Ибн Аслам  р.а: «Бу оят ҳокимлар тўғрисида нозил бўлгандир», деганлар.

Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қиладиларким  “модомики,ҳоким жабр қилмаса, Аллоҳ у биландир. Агар жабр қилса, ўзини ўзига вакил қилиб қуяди”, деганлар.

Бошқа бир ҳадисда яна  “Бир соатлик адолатли ҳукм  қирк йиллик ибодатга тенгдир”, дейилган.

Албатта, бу гапдан, ким бир соат адолат қилиб қуйса, қирқ йил ибодат қилмай юраверса ҳам бўлаверар экан, деган маъно чиқмайди.Бу ердаги ибодатдан мурод нафл ибодатлар киради.

Эътибор билан қарайдиган бўлсак оятда “Агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз” дейилмоқда. Айнан “одамлар” орасида,мусулмонлар орасидагина ёки бошқа бирор маҳсус тоифа орасида эмас. Ким бўлишдан қатий-назар, барча одамлар орасида адолатли ҳукм юритиш мусулмонларнинг бурчидир. Олдинлари ҳам мусулмонлардан бошқа ҳеч ким, ҳеч қайси тузум ёки жамият бу ишни уддалай олмаган. Исломнинг  ҳукм ҳақидаги назариясига биноан, ҳукмнинг ва давлатнинг бардавам бўлмоғи учун асосий шарт – адолатдир. Иймон асосий шарт эмас. Уламоларимиз, иймонли ва адолатсиз ҳукм узоқ давом этмайди, аммо ҳукм адолатли бўлса, бардавом бўлади, ҳам иймонсиз, ҳам адолатсиз ҳукм эмас, доимо вактинчалик ҳукм бўлади,деб зикр қилиб ўтганлар. 

Абдуллаев Азимхон

таълим муассасаси ўқитувчиси