Яратилиш санаси 05.11.2025

Аббосийлар даврида Сийрат олимлари

Аббосийлар даврининг сийратчилари етишиб чиқди. Уларнинг ичида қуйидаги зотлар шуҳрат топдилар:

1. Мусо ибн Уқба (141-ҳижрий санада вафот этган). Бу киши ғазовот китобини ёзган.

2. Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Мутталибий (151-ҳижрий санада вафот этган). Бу киши Абу Жаъфар ал-Мансурнинг талабига биноан «ал-Мағозий» китобини ёзган. Унда Одам Атодан то ўзи яшаётган замонгача бўлган тарихни баён этган. Абу Жаъфар уни мухтасар қилишни амр қилган. Ибн Исҳоқнинг китоби бизгача етиб келган биринчи сийрат китобидир...

3. Маъмар ибн Рошид ал-Аздий (ҳижрий 95 – 153 йиллар). Бу кишининг китоби бизгача етиб келмаган.

4. Муҳаммад ибн Умар ал-Воқидий (207-ҳижрий санада вафот этган). Ал-Воқидийнинг «ал-Мағозий» китоби ўзидан кейинги кўплаб сийратчиларнинг китобларига асос бўлган.

Абдураҳимов Баҳромжон, 

таълим муассасаси ўқитувчиси