Хизбут-тахрир фитналаридан бири...
"Хизбут-таҳрир ёшларимизни оила ва ота оналаридан воз кечтиришга уринияпди" Ислом дини мусулмонлардан “халифалик” қуришни ҳам, бунинг учун оиладан воз кечишни ҳам талаб қилмайди.
Аксинча, Қуръонда ота-онага яхшилик қилиши буюрилиб, инсон ўз оиласига масъул экани таъкидланади. (Бақара сураси, 215-оят, Нисо сураси, 1, 36-оятлар, Анъом сураси, 151-оят, Луқмон сураси, 14-оят, Аҳқоф сураси, 15-оят, Исро сураси, 23-оят, Нисо сураси, 34-оят ва шу кабилар).
Ҳадисларда оилани боқиш, фарзанд тарбияси билан шуғулланиш мусулмонларнинг бурчи экани ҳамда оиладан воз кечиш оғир гуноҳ эканлиги таъкидланади:
“Киши ўз қарамоғидагиларни моддий ва маънавий жиҳатдан ташлаб қўйиши унинг гуноҳкорлигига кифоя қилади” (Абу Довуд, 1694-ҳадис).
Ушбу масалада Али ибн Толиб разияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтган: “Болаларингиз ва аҳли аёлларингизга яхшилик қилишни ўргатингиз ва уларни хушхулқ билан тарбиялангиз” (Имом Байҳақий, “Шаъбул иймон”) Шунинг учун ёшларимизни хизбут-тахрирни фитналаридан асрайлик.
Олимхон Исақов