Аллоҳ таолонинг бандаларникига ўхшаш қўли ва оёғи бор дейиш...
Ҳанафий мазҳабининг мужтаҳидларидан бўлмиш Имом Камолуддин ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
وَالْمُشَبِّهِ إذَا قَالَ: لَهُ تَعَالَى يَدٌ وَرِجْلٌ كَمَا لِلْعِبَادِ فَهُوَ كَافِرٌ مَلْعُونٌ. وَإِنْ قَالَ جِسْمٌ لَا كَالْأَجْسَامِ فَهُوَ مُبْتَدِعٌ، لِأَنَّهُ لَيْسَ فِيهِ إلَّا إطْلَاقُ لَفْظِ الْجِسْمِ عَلَيْهِ وَهُوَ مُوهِمٌ لِلنَّقْصِ فَرَفَعَهُ بِقَوْلِهِ لَا كَالْأَجْسَامِ فَلَمْ يَبْقَ إلَّا مُجَرَّدُ الْإِطْلَاقِ، وَذَلِكَ مَعْصِيَةٌ تَنْتَهِضُ سَبَبًا لِلْعِقَابِ لِمَا قُلْنَا مِنْ الْإِيهَامِ، بِخِلَافِ مَا لَوْ قَالَهُ عَلَى التَّشْبِيهِ فَإِنَّهُ كَافِرٌ. وَقِيلَ يُكَفَّرُ بِمُجَرَّدِ الْإِطْلَاقِ أَيْضًا وَهُوَ حَسَنٌ بَلْ هُوَ أَوْلَى بِالتَّكْفِير
“Ташбиҳ қилувчи қачон Аллоҳ таолонинг бандаларникига ўхшаш қўли ва оёғи бор, деса у малъун кофирдир.
Агар Аллоҳ таолони бошқа жисмларга ўхшамайдиган жисм деса – у бидъатчидир.
Чунки, жисм лафзини Аллоҳга нисбат қилиш нуқсонни келтириб чиқади, шунинг учун уни “жисмларга ўхшамайдиган” деган қайд билан келтиради-да, мутлоқ нисбат қилишни қолдирмасликка урунади.
Мана шунинг ўзи азобга сабаб бўладиган гуноҳдир. Бу ерда ҳам шубҳа борлиги учундир. Ташбиҳни айтган кимса эса бунинг тескариси, у албатта кофир бўлади.
“Жисмга ўхшамаган жисм” деб нисбат қилиш билан ҳам кофир бўлади, деган уламолар бор. Гапни айлантириб, чиройли гапиргани учундир. Чунки, у такфир бўлишда яхшироқ услубдир”. (Ибн Хумом, «Фатҳул қадир»).
Муҳаммадхон Абдураҳманов