Яратилиш санаси 06.11.2021
Дуодан сўнг қўлни юзга суртиш жоиз
Қуйидаги ҳадиси шариф сохта салафийларга раддия
عن عمر رضي الله عنه قال: « كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا مد يديه في الدعاء لم يردهما حتى يمسح بهما وجهه » أخرجه الترمذي.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўтарсалар, токи уларни юзларига суртмагунча, туширмас эдилар". Имом Термизий ривояти
Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.
Олимхон Исақов