Набий алайҳиссалом ва у зотнинг аҳли байтларини васила қилиш ҳукми
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Биз васила қилар эдик. Расулуллоҳни васила қилиб бизларни сероб қилишини сўраб Роббимизга дуо қилар эдик. Лекин энди Расулуллоҳ вафот этиб Аллоҳнинг ҳузурига жўнаб кетдилар. Энди кимни васила қиламиз? Роббим Сенга Набийингни амакиси Аббос розияллоҳу анҳуни васила қиламиз. Набиййинг амакисини васила қилиб Сенга дуо қиламиз”.
Улар бу ишни нима учун қилдилар? Чунки улар илтижо қилиш ҳолатида эдилар. Илтижо эса ҳожат ортидан келиб чиққан эди. Улар; “Сувга муҳтож бўлганлар орасида Набиййинг амакиси ҳам бор, эй Роббим ўзинг бизларни сероб қил!!. Сенинг ҳузурингда эҳтиёжга ҳақли бўлган барча бандаларингни Набиййинг амакиси рағбатларига кўра эҳтиром қил”- дедилар.
Шунда осмондан ёмғир ёға бошлади. Бугунга келиб баъзи одамлар; “Бу нарса вафот этганларни васила қилиб ёрдам сўраш мумкин эмаслигига далилдир. Биз уларни васила қилмаймиз, чунки у маййитдир” - демоқдалар. Улар ўзларининг бу гапига; “Умар истисқо, яъни ёмғир сўрашда Расулуллоҳни васила қилмаган”, дейишмоқда. Тўғри, сен рост айтаябсан. Лекин Умар кимни васила қилдилар? ”Аббосни” - дебми?! Ёки “Набийингни амакисини” - дебми?! Ҳўб энди, бу ерда ким васила қилинди? Албатта, Набийнинг оиласи васила қилинди.
Чунки бу ерда Набийнинг қаридошлари сувга муҳтож эди. Шундай экан унинг қариндошлари васила қилинган-да. Нима учун васила иши бу ерда Расулуллоҳдан у кишининг амакисига кўчирилди? Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган бўлиб, у киши сувдан манфаат олмас эдилар. Аммо тирик бўлган амакилари сувдан истефода олар эди.
Шунинг учун; ”Набиййингнинг амакиси чанқоқ, у сувга ташна бизга сув бер”, - деб, дуо қилдилар.
Демак энди, кимки бу ривоят майитларни васила қилиш Аллоҳнинг ҳузурида фойда бермаслигига далилдир, демоқчи бўлаётган бўлса, биз унга айтамизки, бу ривоят қилинган ҳадис сенинг фойдангга эмас балки, сенинг зараринга ҳужжат бўлади. Чунки тавассул Расулуллоҳга мансуб бўлган киши туфайли собит бўлди.
Олимхон Исақов