Саҳобаларни эслашда...
Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий роҳимаҳуллоҳ «ар- Ақоид ан насафия» асарларида: Саҳобаларни эслашда жим турилади, фақат яхшилик билан (эсланади).
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга жаннатни башорат қилган ўн нафар саҳобий учун жаннатий деб гувоҳлик берамиз.
Саҳобалар тўғрисидаги эътиқодимиш шундай бўлиб, жаннат башорати берилган ўн нафар саҳобалар:
1. Абу Бакр ас-Сиддиқ разийаллоҳу анҳу.
2. Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу.
3. Ҳазрати Усмон разийаллоҳу анҳу.
4. Ҳазрати Али разийаллоҳу анҳу.
5.Талҳа ибн Убайдуллоҳ разийаллоҳу анҳу.
6. Саъид ибн Зайд разийаллоҳу анҳу.
7. Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ разийаллоҳу анҳу.
8. Саъд ибн Абу Ваққос разийаллоҳу анҳу.
9. Зубайр ибн Аввом разийаллоҳу анҳу.
10. Абдурраҳмон ибн Авф разийаллоҳу анҳу.
Муҳаммадхон Абдураҳманов