Яратилиш санаси 10.11.2021

ҲИЗБНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБИДАГИ ХАТОСИ-2

Иккинчидан: «Ҳизб» ўзининг «исломи»га дават қилади. Росулуллоҳ ва саҳобалар эса, соф Исломга даъват қилар эди.

Учинчидан: Ҳизб фаолиятини мусулмонлардан, ватанпарвар шахслардан, мусулмонларнинг раҳбарларидан яширадилар. Росулуллоҳ ва саҳобалар эса Исломнинг аввалида ўз даъватларини фақатгина ислом душманлари саналмиш мушриклардан яширар эдилар.

Тўртинчидан: «Ҳизб» даъват қилинмиш шахсларга аввал, ўзи яшаб турган она ватанига нисбатан бўлган меҳр туйғусини сўндириб, «туғилиб ўсган ватанга садоқатли бўлиш шарт эмас, масжид миноралар бор ҳамма ер бизнинг ватандир, диний эркинлик (бунда улар ўз фаолиятларини бемалол олиб боришни назарда тутадилар) йўқ ерни тарк этиш, ҳижрат қилиш фарз, беғам яшаб юриш ярамайди, уруш-жанжаллар гирдобида қолган биродарларимизга ёрдам учун жангга отланмоқ даркор » каби соҳта шиорлар остида космополитизм (ватанпарварлик, ҳалқларнинг ўз миллий суверенитети ва мустақиллигини ва миллий маданиятни инкор этувчи реактcион ғоя)ни диний ниқоблар остида сингдиришга уринадилар.

Росулуллоҳ ва саҳобалар эса, энг аввал Аллоҳни бир деб билиш, пайғамбарни ҳақ, деб тан олиш, ота-онага яхшилик қилиш, бошлиққа итоат этиш, қуллар ҳатто кофир болса ҳам хожайинларига итоат қилишга, ватанга садоқат, ватан равнақи учун фидойи бўлиш каби эзгу ишларга чақирар эди.

Бешинчидан: Ҳизбнинг даъвати тасирига тушганлар космополистга айланадилар. Натижада, ўз ватанини ёмон кўра бошлайди, Ватандаги миллий анъана ва қадриятлар кўзига хунук кўрина бошлайди, Давлат сиёсатига қарши бўла бошлайди, ўз Давлатини «кофир тузуми», деб ўйлайди, уламоларини айблайди; ота-онасини кофирга чиқаради; қўшнисини сўйиб кетади, Юртини портлатади, Ватанини сотади ...

Росулуллоҳ ва саҳобаларнинг суҳбати ва даъватидан насибадор бўлганлар эса, бунинг акси ўлароқ, ёмон хулқлардан воз кечар, жиноятлардан воз кечиб, яхши ва эзгулик қилишга ошиқар, муҳтожга ёрдам берар, юрти ва ватанини обод этиш ҳаракатига тушар эди. Манбаларга асосан (Давоми бор)

 Қобилжон Ахунжанов