Яратилиш санаси 11.11.2021
Арш махлуқдир
Зуннуни Мисрий раҳматуллоҳи алайҳдан:
“(У) Арш узра муставий бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳа сураси, 5-оят) маъноси ҳақида савол сўралди. Шунда у: “У зотини исбот қилиб, маконни инкор қилди” деди.
Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдан мазкур оят ҳақида сўралганда шундай деганлар: “Раҳмон азалий, Арш махлуқдир. Арш Раҳмон ила олий бўлди” деган.
Жаъфар ибн Нусайр эса: “Унинг илми барча нарсадан олий бўлди” деб жавоб берган.
Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ким Аллоҳ таолони бирор нарса ичида ёки бирор нарсадан иборат ёки бирор нарса устида деса, у мушрик бўлибди. Чунки, у бирор нарсанинг ичида бўлса, ҳудуди чегараланган, бирор нарса устида бўлса, кўтариб турилган, бирор нарсадан иборат бўлса, яратилган бўлиб қолади” деган.
Муҳаммадхон Абдураҳманов