Яратилиш санаси 13.11.2021

ҲИЗБНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБИДАГИ ХАТОСИ-3

Ислом фиқҳида «ҳизб»нинг бу каби хуфёна ҳаракатларини фитна дейилади. Ўзлари эса фитначилардир! Қачонки, ғаразли мақсадлари сари ҳокимиятга бош кўтарсалар, буни «бағй», дейилади, ўзларини эса, «боғий», дейилади!

Ислом қонуншунослари тарафдан боғийларга тайинланган қатор жазо чоралари бор. Одил подшоҳга қарши чиққан исёнчи боғийларга қарши уруш қилиш, уларни ўлдириш жоиздир, деб аҳли илмлар ижмо қилганлар.

Бу ҳукм бутун аҳли суннат жамоасининг иттифоқий қароридир. Қачонки бирор киши ўз яқинларидан бирор боғийлик йўлига ўтган шахсни ўлдирса, қатл этилганнинг меросидан асло маҳрум этилмайди.

Ваҳоланки инсон ўз яқинларидан бирининг жонига қасд қилса, қотил мақтулнинг меросидан маҳрум этилади. Инсон қачонки боғийлар сафига қўшилиб, бу йўлда ўлдирилса, унга жаноза намози ўқилмайди, балки оддий ҳайвон каби кўмиб юборилади.

Бу ҳам бутун Ислом оламида аҳли суннат уламоларининг ижмоий қароридир! Азизлар! Ватанни севмоқ иймондандир! Бунга шубҳа йўқ! шундай экан, ватан ва ватанпарварлик туйғусини инкор этувчи ғояларни таргиботчилари саналмиш «Ҳизбут-таҳрир»дан огоҳ бўлинг! Уларнинг фитналарига алданиб қолманг! Манбаларга асосан 

Қобилжон Ахунжанов