Яратилиш санаси 18.11.2021
Ҳар қандай имомнинг орқасида намоз ўқиш жоиз!
Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи “Ал-фиқҳул акбар” китобида: “Мўминлардан бўлган барча тақводор ва фожирнинг орқасида намоз ўқимоқлик жоиздир”.
Агар бир киши фожир имомнинг ортида ўқимасдан жумъа ва жамоат намозини тарк қилса, аксар уламолар наздида у бидъатчи саналади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар. “Ҳар қандай амирга итоат қил ва ҳар қандай имомнинг орқасида намоз ўқи! Саҳобаларимнинг биронтасини сўкма”. (Табароний ривояти).
Муҳаммаджон Абдураҳманов