Имтиҳонлар куни аниқ бўлди.
Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасасида қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан Наманган шаҳри, 5-кичик туманидаги Навбаҳор-умид стадиони ҳудуддаги очиқ майдонда ўтказилиши белгиланди.
Тест синовлари 2020 йил 16 сентябрь куни 17:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 15:00 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.
Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда тест синовларига киритилади:
- дизенфекция тоннелидан ўтказилади;
- тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;
- тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади.
ДТМ рухсатномасини қай тартибда олиш бўйича қўшимча маълумот берилади.
"Ҳидоя" ўрта махсус
ислом билим юрти,
қабул ҳайъати