Сохта Салафийларнинг ақидавий далиллари-4
Аввалги ўтган уламоларнинг барчаси: «Оҳод хабарлар ақийдага ҳужжат сифатида қабул қилинади, уларнинг кўпи илми яқийнни ифода қилади», деганлар. Ўша уламоларнинг сафида Ибн Салоҳ ва Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳимо ҳам бор.
Кўпчилик пайтларда оҳод хабарлардан бир нечасида бир масала зикр қилинади ва улар жамланиб, «маънавий мутавотир» деган даражани олади.
Диний илмлардан бехабар бўлсалар ҳам, бу ишларга аралашиб юрадиганлар ўзларининг қабр азобини инкор қилишларига баҳона топиш учун «Азоби қабр оҳод ҳадис билан собит бўлган, у эса гумонни билдиради, Қуръони Каримда эса гумон қораланган» деб, ушбу оятни далил қилиб келтирадилар:
«Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Улар гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас» (Нажм сураси, 28-оят)
Олимхон Исақов