Мусулмон киши гуноҳи сабаб кофир дейилмайди!
Аҳли сунна вал жамоа йўналиши ва тўрт мазхаб уламолари мусулмон кишини қилган катта гуноҳи сабаб кофирга чиқаришга ҳеч қачон урунмаганлар.
Аммо бугунги кунда ислом дини таълимотларини бузувчи оқимлар хоссатан Хизбуттаҳрир ва Салафийлар мусулмон бўлган кишини кабира гуноҳи сабаб уларни кофир деб атамоқдалар.
Абу Хафс Нажмиддин Умар мн Насафий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "ал-Ақоид ан-Насафийя" асарларида бу хусусда шундай келтирадилар: "Кабира (гуноҳ) мўмин бандани имондан чиқармайди ва уни куфрга киритмайди".
Шундай экан биз кабира гуноҳ қилган мусулмонни куфрда айблашимиз нотўғри ва мумкин эмас.
Гуноҳларни модомики ҳалол санамаса кофир бўлмайди балки фосиқ (гуноҳкор мўмин) бўлади.
Хозирги нотўғри оқим вакилларининг бу тўғрисидаги иддаолари нотўғри биз бундай эътиқоддан йироқмиз ва асло нотўғри йўлга эргашмаслигимиз лозим.
Олимхон Исақов