Mазҳабсизлик
Хозирги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб бормоқда. Унинг шуҳрати янада кенгайиб ҳаммага талқин қилинмоқда.
Аммо буни кўра олмаганлар бунга қарши турли фитна ва бузуқ ақидаларни киритиб ўзгаларни, айниқса соддадил мусулмон ва ёшларни ўз тузоқларига илинтирмоқдалар.
Бундай бузуқ эътиқод юритаётган оқимлардан бири Хизбуттаҳрир оқимидир. Улар мусулмонлар орасида фитна уруғини ёйиш билан жамият ҳаётида барқарорликни издан чиқаришда ислом динини нотўғри талқин қилиб унинг номидан турли нотўғри ғояларини тарғиб этишмоқда.
Ана шундай ғояларидан бири мусулмонларни "Бемазҳаблик" ка ундамоқдалар. Ҳолбуки қадимдан мазҳабларга эргашиш билан тўғри йўлдан келаётган мусулмонларни турли айблар билан айблаб катта гуноҳ орттираётганларини унитмоқдалар.
Биз мусулмонлар доимо бундай уйдирма даъволардан ўзимиз ва ёшларимизни ҳимоя қилишимиз ва соф ислом таълимотини кенг тарғиб этишимиз, нотўғри ғояларга эргашмаслигимиз керак.
Олимхон Исақов