Марҳумларга савоб бағишлаш
Имом Насаъий эса Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келибди. «Онам вафот қилди, унинг назр қилгани бор эди. Унинг номидан қул озод қилсам жоиз бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Онанг номидан қул озод қил!» дейдилар.
Имом Табароний ҳам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан бундай ривоят келтирган: «Кимки қабристон ёнидан ўтса ва Қул ҳуваллоҳу аҳад сурасини ўн бир марта ўқиб, савобини ўликлар учун бағишласа, ўликлар сонича савоб унга берилади».
Ҳофиз Шамсиддин ибн Абдулвожид ал-Мақдисий ал-Ҳанбалий бу масала бўйича алоҳида рисола битган. Мусулмонлар барча асрларда ижмоъ қилганлар ва ҳеч қандай инкорсиз ўликларига бағишлаб қироат қилиб келганлар. Мана шу ижмоъ ҳисобланади.
Имом Муслим ўз саҳиҳ ҳадислар тўпламида Абу Ҳурайра (р.а.)дан бундай ривоят қилган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: «Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бир уйда жамланиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ораларида дарс қилсалар, улар тепасига сакинат нозил бўлади, уларни раҳмат ўраб олади, малоикалар тавоф қилади, Аллоҳ таоло уларни ўз наздидагилар олдида зикр қилади». Имом Нававий ушбу ҳадисни Қуръон тиловатига жамланиш фазилатига далил, деган.
Шунинг учун ҳам мусулмонлар орасида Қуръон қироатига жамланиш ва таом ҳозирлаш кенг тарқалган.
Ҳулоса қиладиган бўлсак, шунча ишончли далиллар билан асрлар мобайнида бизгача етиб келган ва ҳалқимизга диний, миллий қадрият ҳисобланган амалларни савоб умидида бажаришдан тўхтаб қолиш, бу маътавиятдан узилиб қолиш ҳисобланади. Бу сиз ўтган аждодларимизни биз қачон эслаймиз, қачон дуо қиламиз. Уларни руҳларини қуръон, садақа, истиғфор шу сингари нофила амаллар билан шодлантирмасак биздан нима етиб боради.
Насритдинов Ривожиддин
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти
маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари