Яратилиш санаси 29.11.2021
Арш Раҳмон ила олий бўлди...
Зуннуни Мисрий раҳматуллоҳи алайҳдан:
ٱلرَّحۡمَـٰنُ عَلَى ٱلۡعَرۡشِ ٱسۡتَوَىٰ
“(У) Арш узра муставий бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳа сураси, 5-оят) маъноси ҳақида савол сўралди.
Шунда у: “У зотини исбот қилиб, маконни инкор қилди” деди.
Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдан мазкур оят ҳақида сўралганда шундай деганлар: “Раҳмон азалий, Арш махлуқдир. Арш Раҳмон ила олий бўлди” деган.
Жаъфар ибн Нусайр эса: “Унинг илми барча нарсадан олий бўлди” деб жавоб берган.
Муҳаммадхон Абдураҳманов