Яратилиш санаси 01.12.2021

Хизбчиларнинг ёшларга қилган ҳиёнатлари

Хизбчилар ислом дини курсатмаларини хаётга татбик этиш ва одамлар онгига сингдиришга дагаллик, каттиккуллик сиёсатини куллаш, ўрни келганда жисмоний ва харбий куч ишлатиш керак, ахлок-одоб коидаларига риоя килиш зарур эмас, деб чикмокдалар.

Вахоланки, жаноб Пайгамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом равнақи буйича кандай ютукларга эришган булсалар, факат гузал ахлоклари ва намунали одоблари хамда илик муомалалари туфайли эришганлар.

Курьони каримда: «Раббингизнинг йулига хикмат ва чиройли насихат билан даьват килинг! Улар билан энг чиройли услубда мунозара килинг! Албатта, Раббингизнинг узи Унинг йулидан чалгиган кимсаларни яхши билувчи ва У хидоятга эришганларни хам билувчирокдир » (Нахл, 125),-дейилади.

Демак, Ислом дини барча ахли муслимни юксак ахлокли булишга чакиради.

Хизбчилар эса ахлок-одоб, хушмуомалали булиш, одамлар билан яхши муносабатда булиш каби инсоний фазилатлардан воз кечиб, максадларини амалга ошириш йулида хар кандай ношарьий ва номакбул услубларини куллаш мумкин ,деб фатво беради. Фатвони узларининг фикрича берадилар бу асло мумкин эмас. Фатвони Козилар, Муфтийлар беради.

Хизбчилар илмсизлигидан хар хил гаплари билан ёшларни чалгитади, ғўр ёшлар уларнинг домига билиб билмай тушиб колаябти. Ёшлар хизбчиларга эргашиб умрига, ота-онасига, ака-ука,опа-сингилларига, мукаддас ватанига хиёнат килаябти. Хизбчиларга эргашган ёшлар, илмсизлигидан ва илмсизларга эргашиб ота-онасини кофир дейишлари ўз оиласидан воз кечишлари ёки оилаларини узга юртларга олиб бориб, сарсон саргордон килиниши ислом динида курсатилмаган. Хизбчиларнинг килаётган ишлари ва гапираетган гаплари хеч бир асоссиз гаплардир. Киладиган ишлари тинч мамлакатларни нотинч килиш, ғўр ёшларнинг миясини захарлаш , Ислом динида айтилмаган масаларни айтиб, Курони Карим маьноларини билмасдан, Хадисларнинг маьноларини бузиб айтиш, илмсизлигини тан олмасдан хар хил чикишлар маьрузалар килиб ёшларни йулдан оздириш каттиг гунохкорликдир.

Олимхон Исақов