Яратилиш санаси 10.12.2021

ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛ: РАЪЙ АҲЛИ ВА ҲАДИС АҲЛИ?


سئل أبو الحسن الرستغفني الحنفي تلميذ علم الهدى أبي منصور الماتريدي عن أصحاب الرأي وأصحاب الحديث؛ أي الفريقين أفضل؟ فقال:

«مثل أصحاب الرأي مثل الوزراء، ومثل أصحاب الحديث مثل أصحاب البريد، فأصحاب البريد يرفعون الأخبار إلى الوزراء، والوزراء يتفكرون في ذلك، فيضعونها مواضعها، وصاحب البريد لا يعرف ذلك.

كذلك أصحاب الحديث يدورون حول الدنيا، ويجمعون الأحاديث، ويرفعونها إلينا، ونحن ننظر في تلك الأخبار والأحاديث، ونتفكر ونتدبر ونستخرج منها المعاني والتأويلات، ونضعها مواضعها، وهم لا يعرفون ذلك».

Ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари Абул-Ҳасан Рустуғфоний роҳимаҳуллоҳдан раъй аҳли ва ҳадис аҳлидан қайси бири афзал, деб сўрашди. У киши жавоб бердилар:

«Раъй аҳли мисоли вазирларга ўхшайди. Ҳадис аҳли эса, мисоли хабарчига ўхшайди. Хабарчи хабарларни вазирларга кўтаради. Вазирлар ушбу хабарлар устида фикр юритиб, уларни жой-жойига қўйишади. Хабарчиларинг эса, бундан хабари бўлмайди.

Шу каби ҳадис аҳли ҳам дунё бўйлаб кезадилар, ҳадисларни жамлайдилар ва уларни бизга кўтарадилар. Биз ушбу хабар ва ҳадисларга қараймиз, фикр юритамиз, тадаббур қиламиз ва ундан маъно ва таъвилларни чиқарамиз ва уларни жой-жойига қўямиз. Бундан эса, уларнинг хабари бўлмайди».

  Олимхон Исақов