Ҳанафий мазҳабида саждага бориш ва туриш кайфияти
Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни тизза, қуллар, юз. Саждадан тураётганда ердан узок аьзолар биринчи кўтарилади, яъни юз, қўл, тизза. Зарур ерга таяниб туриш макруҳ.
"Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:
яъни: “Агар намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало, ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Бас (шундай экан), аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради..."
Воил ибн Ҳужр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
Яьни: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қуйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, дейилади. (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Бу борада бир қанча ҳадислар мавжуд. Моликий мазҳабидан ташқари барча мазҳаб олимлари ушбу ҳадисларни дақиқ ўрганиб, “сажда қилишда, аввало, ерга яқин аъзолар ерга қўйилади ва саждадан туришда эса ердан узоқ бўлган аъзолар ердан кўтарилади” деган фикрга иттифоқ бўлганлар.