Яратилиш санаси 14.03.2022

Савдонинг таърифи ва унинг шаръий ҳукми - 4

Имом Абу Ханифа (роҳматуллоҳи алайх) наздларида донали маҳсулотлар сотилаёганда, агар доналари бир-биридан катта-кичикликда, оғир-енгилликда бир-биридан фарқ қилса, хар бир донаси шунча сўмдан деб айтишлик асло дуруст эмас. Масалан, бир тўда қўйларнинг барчасини хар бир донаси эллик минг сўмдан деб сотиб бўлмайди. Чунки, қўйлар мутлақо вазн ва сифат жиҳатидан бир хил фарқлидир. Бу эса, сотувчи ва олувчи ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқариши мумкин. Шунга кўра, бундай савдо тури жоиз эмас. Аммо, икки шогирдлари Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммадларга (роҳматуллоҳи алайх) кўра жоиздир.

Абу Ханифа (роҳматуллоҳи алайх) ушбу савдо туфайли ўртада низо, келишмовчилик пайдо бўлиши мумкинлигини назарда тўтган. Шогирдлари эса, бундай савдоларда бўлиши мумкин бўлган низони бартараф этиш савдогарлар, яъни, олувчи ҳамда сотувчиларнинг ўз ихтиёрларида эканлигини эътиборга олишади. Шу билан бирга, сотувчи маҳсулотнинг умумига бирдан нарх қўйиб савдо қилиши жоиздир. Чунки, бу шақлда томонларнинг хеч бирига моддий-маънавий зарар тегмайди. Яхши-ёмон, катта-кичик, эски-янги барчаси аралашиб, умумий яхлит молга айланади.

Ховли сотган киши билиб қўйсинки, ер сотилганда унинг дарахтлари биргаликда сотилганидек, ховлисига қўшиб, унинг биносини ва калитларини ҳам сотган ҳисобланади. Чунки, улар ховлининг бир бўлими (жузъи)дир. Бирок, сотилган дарахтларининг мевалари бундан мустаснодир. Улар сотувчининг мулки бўлиб, пишиб етилгач, факат ўша йилдаги хосилни йигиштириб олиш хуқуқига эгадир. Меваларни тўла пишиб етилишидан аввал савдоси жоиз бўлиб, сотиб олган шахснинг дархол меваларни йигиштириб олиши вожибдир. Дарахт сотилгани билан ундаги мавжуд мевалар сотилган ҳисобланмайди. 

Бирок, сотувчи қўшиб сотишни ҳамда олувчи мевалари билан олишни шарт кушган бўлса, бу суратда мева сотилган бўлади. Сотувчи дарахтзорларни сотгач, агар сотилаётган богнинг ери ва экинзори бўлса-ю уларни қўшиб сотиш шарт кушилмаган бўлса, ундаги меваларни дархол йигиштириб олиши лозим. Чунки, сотувчи олувчининг мулкига айланаётган жойларни банд қилмаслиги керак. Бу холат қўшиб сотмаган вақтда намоён бўлади. Дарахтзордан баъзиларни ажратиб олиб, колган номаълум кисмини сотиш учун савдога қўйиш жоиз бўлмайди. Чунки, бундай холатда сотилаётган кисми номаълум бўлиб колади, номаълум молни сотишга эса, ижозат берилмайди. Исломда ўзаро низога, келишмовчиликка, хусўматга, гумонга олиб борадиган барча савдо турлари жоиз эмасдир.

Озик-овкат маҳсулотларидан бугдойни бошоги билан, ловияни устидаги пучоги билан, ёнгок, бодом, писта ва шу каби маҳсулотларни ҳам пучоглари билан биргаликда сотишлик жоиздир. Шунингдек, бир киши узига тегишли бўлган йулни сотиши ёки бошқа кишига хиба (текинга бериш) қилиши мумкин. Аммо куни-кушнилар биргаликда фойдаланадиган арикларни сотиш жоиз эмас. Чунки, арикни қиймати ундан окаётган сувга боглик бўлиб, арикдаги сув гохида кўп, гохида оз бўлиши мумкинлиги учун арикни номаълум нарса қилиб куяди. Номаълум нарса эса, шариатимизда сотилмайди. Сотувчи маҳсулотни аввал топшириши сўнгра олувчи хаққини бериши савдо тартибларидан биридир. Сотувчи молига маълум мухлат белгилаган бўлса, пулни аввал олиши жоиз бўлади. Икки томон пулни пулга ёки молни молга алмаштирадиган бўлса, бу савдони ўша вақтда амалга оширишлари мақсадга мувофиқдир. Олувчи ва сотувчи савдо жараёнида ҳисоб-китоб учун бирор кишини ёлласалар ёки улчаб берувчи тарозибон жалб қилсалар, бу икки ходимнинг хизмат хаки сотувчи томонидан берилади. Маълумки, савдода бу ишларни одатда сотувчи амалга оширади. Сотиб олувчининг мол учун берган пулини санаш ёки тахлаб бериш каби вазифаларни қилувчи шахснинг (даллол) хизмат хаки молни олувчи киши томонидан тўланади.

Абдуллаев Азимжон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси

Изоҳ қолдириш

Изоҳлар