Рўзага оид ҳукмлар
الصّوم [ас-совм] – “Рўза” сўзи луғатда бир нарсадан ўзини тийишни билдиради. Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳижрий иккинчи сананинг Шаъбон ойида фарз қилинган.
هو ترك الأكل والشّرب والجماع من الصّبح إلى الغروب بنيّةٍ من أهله
Рўза –рўзага аҳл кишининг ният билан субҳдан то кун ботгунгача ейиш, ичиш ва жинсий алоқа қилишни тарк этишидир.
Изоҳ: Рўзага аҳл киши деганда балоғатга етган, мусулмон ва оқил киши тушунилади. Аёл киши рўзага аҳл бўлиши учун қўшимча равишда ҳайз ва нифосдан пок бўлиши даркор.
وصحّ صوم رمضان وهو فرضٌ والنّذر المعيّن وهو واجبٌ والنّفل بنيّةٍ من اللّيل إلى ما قبل نصف النّهار وبمطلق النّيّة ونيّة النّفل
Фарз бўлган Рамазон рўзаси, вожиб бўлган муайян назр рўзаси ва нафл рўза кечадан бошлаб то кундузнинг ярмигача қилинган ният ёки мутлақ ва нафл нияти билан дуруст бўлади.
Изоҳ: Рамазон рўзаси, муайян назр рўзаси ва нафл рўза кечадан, яъни тонг отмасдан аввалги вақтдан бошлаб завол вақтигача қилинган ният билан дуруст бўлади. Бундан ташқари, мутлақ ният билан, яъни “рўза тутдим” дейиш билан ёки нафл ният қилиб, яъни “нафл рўза тутишни ният қилдим” дейиш билан ҳам ушбу рўзалари тўғри бўлади. Муайян назр рўза деганда муайян бир кун рўза тутишни назр қилиб қўйилган рўза тушунилади. Масалан, 16-август душанба куни рўза тутишни назр қилдим, деса шу куни рўза тутиш унга вожиб бўлади. Куни маълум бўлгани учун муайян – тайин қилинган назр рўза дейилади. Кунини маълум қилмаган назр мутлақ назр дейилади. Масалан, “зиммамга бир кун рўза тутиш бор”, деса мутлақ назр рўзани ўзига лозим қилган бўлади.
وما بقي لم يجز إلّا بنيّةٍ معيّنةٍ مبيّتةٍ
(Рамазон қазоси, мутлақ назр ва каффорот рўзаси каби) қолган рўзалар фақатгина кечаси (субҳ кирмасидан аввал) тайин қилинган (қандай рўза экани) ният билангина жоиз бўлади.
Изоҳ: Рамазон қазоси, бузиб қўйилган нафл қазоси, мутлақ назр ва каффорот рўзаларини мутлақ ёки нафл ният билан тутиб бўлмайди. Шунингдек бундай рўзаларга субҳ кирмасидан аввал ният қилиш ва қайси рўза эканини тайин қилиш лозим бўлади.
ويثبت رمضان برؤية هلاله
Рамазон рўзаси ҳилолни кўриш билан собит бўлади.
أو بعد شعبان ثلاثين
Ёки Шаъбон ойини ўттиз кун ҳисоблаш билан собит бўлади.
Изоҳ: Осмон булутли бўлиб ҳилол кўришни имкони бўлмаса Шаъбон ойи ўттиз кун қилинади. Шундан сўнг Рамазон ойи кирди деб эътиборга олинади.
ولا يصام يوم الشّكّ إلّا تطوّعًا
Шак куни нафлдан бошқа рўза тутилмайди.
Изоҳ: Шак куни Шаъбоннинг ўттизинчи куни бўлиб, у кун Рамазондан ёки Шаъбондан эканлиги номаълум бўлган кун. Бу кунда нафлдан бошқа рўза тутиш макруҳ.
ومن رأى هلال رمضان أو الفطر وردّ قوله صام
Рамазон ойи ёки Фитр (Рамазон ойи тугаши) ҳилолини кўрган кишининг сўзи инкор қилинса ўзи рўза тутади.
Изоҳ: Бир киши Рамазон ойи ҳилолини кўрди. Қозига бориб Рамазон ойи кирганини айтди. Қози хабар беришда бир киши бўлгани учун уни инкор этди. Шунда ҳилолни кўрган киши рўза тутиши вожиб бўлади. Шунингдек Шаввол ойи ҳилолини кўрса ва уни қози инкор этса ҳам шундай. Бу кунда ҳам эҳтиётини олиб у рўза тутиши вожиб бўлади.
فإن أفطر قضى فقط
Агар у рўза тутмаса фақатгина қазосини тутади.
Изоҳ: Унга фақат қазо лозим бўлади, каффорот эмас.
وقبل بعلّة خبر عدلٍ ولو قنًّا أو أنثى لرمضان
Осмон иллатли бўлган вақтда битта одил кишининг хабари Рамазон ойи кириши учун қабул қилинади, гарчи у қул ёки аёл бўлса ҳам.
Изоҳ: Осмон булутли ёки чанг бўлгани туфайли ҳилолни кўриш имкони бўлмаса битта одил, яъни фосиқ бўлмаган кишининг сўзи қабул қилинади.
وحرّين أو حرٍّ وحرّتين للفطر
(Осмон иллатли бўлган вақтда) фитр (Рамазон тугаши) учун эса икки озод(қул бўлмаган) эркак ёки бир озод эркак ва икки озод аёл кишининг сўзлари қабул қилинади.
وإلّا فجمعٌ عظيمٌ لهما
Агар осмонда иллат бўлмаса Рамазон ойи кириши ва чиқиши борасида катта жамоат хабар бериши лозим.
والأضحى كالفطر
Ийдул адҳо – қурбон ҳайитини белгилаш фитр(Рамазон тугаши)ни белгилаш кабидир.
ولا عبرة باختلاف المطالع
Ойнинг чиқишдаги хилма-хиллигининг эътибори йўқ.
Изоҳ: Бир шаҳарда ой чиққани кўрилса, бошқа шаҳарда кўрилмасада, уларга ҳам рўза тутиш лозим бўлади. Баъзилар иккинчи шаҳарга, токи улар ўзлари ойни кўрмагунларича лозим бўлмаслигини айтганлар.
Саминов Аъзамхон
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси